17 December 2018
09:25 - Шавкат Мирзиёнинг Қашқадарёга сафарининг сири: Ғузор туманида баҳайбат Uzbekistan GTL заводи қурилмоқда, аммо у давлатники бўлади ва ўлади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё 13-14 кунлари Қашқадарёга боргани ҳақидаги расмий хабарлар ҳар доимгидек масхарабозлик руҳида эди. У қандайдир Uzbekistan GTL заводининг қурилиши билан танишгани, ёнғоқзор ва бодомзорларни бориб кўргани, боғда ёнғоқ кўчати ўтқазгани, Қарши шаҳрида қурилаётган ихтисослаштирилган эндокринология ва кардиология марказларининг лойиҳаси билан танишгани, Қарши шаҳрида қандайдир фаоллар йиғилишида иштирок этгани каби воқеалар ҳақидаги хабарлар оддий масхарабозлик руҳида эди.

Шавкат Мирзиёнинг вилоятларга бориб деҳқоналага тутзорларни кенгайтириш, аччиқ гармдори экиш, кўприк қурувчиларга сифатли кўпириклар қуриш ҳақида берган аҳмоқона маслаҳатлари устидан кулавериб чарчаганимиз туфайли, унинг Қашқадарёга саёҳати ҳақидаги хабарларга ортиқча эътибор бериб ўтирмадик. Аммо, Uzbekistan GTL заводи қурилиши ҳақидаги хабарларда қандайдир сир бор бўлгандек кўринди, шу сабабли, бу хусусда бироз кутишга қарор қилдик. Мана энди ҳамма нарса равшан бўлди.

Россия ахборот воситаларининг бу завод қурилиши ва уни Шавкат Мирзиё бориб кўргани ҳақидаги хабарларидан тушундикки, Uzbekistan GTL заводининг қурилишини 2015 йилда Ислом Карим бошлаган. Заводнинг номидаги GTL - инглизча Gaz-to-Liquids (Газни Суюқликка Айлантириш) сўзларининг қисқартмасидир. Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари жаҳонда бу каби 5 та завод борлигини, Қашқадарёдаги завод 6-чиси эканлигини, уни қуриш учун 3,6 миллиард АҚШ доллари инвестиция қилиниши кераклигини айтган бўлсалар ҳам, бу завод Ўзбекистон давлатиники эканлиги, демак, Ўзбекистон давлати бу завод учун 3,6 миллиард АҚШ доллари инвестиция қилиши кераклигини айтишмаган эди. Юқоридаги расмда шу заводнинг битгандан кейинги кўриниши берилган.

Ўзбекистондаги қўғирчоқ ахборот воситалари буни айтмаганларини тушуниш мумкин. Агар айтсалар эди, бошқаларни билмадик, аммо “Ҳаракат” дарҳол шундай савол қўйган бўларди: Давлат Бюджетининг ҳаражат қисми бор-йўғи 7,7 миллиард доллар бўлган Ўзбекистонда бу завод қурилиши учун 3,6 миллиард доллар қаердан олинади? Шавкат Мирзиё Ғарб давлатларининг банкларида 1 миллард доллардан кўп пули бўлган ҳаромий Ислом Каримнинг Фуҳуша лақаби билан танилган Гулнора исмли қизини шу сабабдан ўзига иккинчи никоҳли хотин қилволмадими? У 2-чи хотинининг пулларини Ўзбекистонга қайтариб олиб келиб, уларни Қашқадарёдаги заводнинг қурилишига ишлатмоқчимиди? Шундай қилса, Ўзбекистон халқи бутун умр Шавкат Мирзиёни ўз елкасида кўтариб юришга тайёр бўлардику!!!

Аммо, буларнинг ҳаммаси хом-ҳаёлликдан бошқа нарса эмас. Демократиянинг уруғи ҳам бўлмаган Ўзбекистон порахўрлик ва коррупция ботқоғида ўлаётган экан, Uzbekistan GTL заводи ҳам шу ботқоқда ўлади.




Шундай экан, аввалари ҳам кўп марта айтган гапларимизни такрорлаймиз. Эй, ўзбеклар! Кўзингизни очинг, бунақа президент, бундай тожиклар режими, бу режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари билан келажагимиз йўқ. Майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан ва унинг тожиклар режимидан ватанимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни, хабарчи/журналистлардан бўлаётган воқеаларни объектив ёритишни талаб қиладиган вақт келиб бўлди.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, демократик мухолифат билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши керак.

Ҳурматли ўқувчиларимиз! Бундай таҳлилий хабаримизга жиддий эътибор беринг. Бу хабарга ва умуман бу саҳифага "ёқтириш" (лайк) белгиси қўйиш билан ватанимзнинг келажаги ҳақида ўйлаётганингизни кўрсатинг.

Пастдаги расмда қурилаётган Uzbekistan GTL заводининг бугунгача битган қисмини кўрмоқдасиз.