16 December 2018
17:12 - Навбатдаги масхарабозлик: "Коррупцияга қарши кураш куни"га бағишланган медиа ҳафталик якунига етибди
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси томонидан қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 9-14 декабрь кунлари Халқаро коррупцияга қарши кураш кунига бағишлаб ҳафталик медиа марафон ташкил этилган экан, ҳафталик якунида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи номли СССР комсомолининг давомчиси бўлган ташкилот пресс-клубида “Ўзбекистон Республикасида 2018 йилда амалга оширилган коррупцияга қарши ислоҳотлар: ютуқлар ва устувор вазифалар” мавзусида медиа форум ташкил этилибди.

У ерда нутқ сўзлаган Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси масъул ходими Нодира Зикриллаева шундай дебди: “Бир ҳафта давомида ўтказилган тадбирларнинг барчасидан кўзланган асосий мақсад – аҳоли, давлат органлари ходимлари, ёшлар, журналистларни ҳуқуқий маданиятини ошириш, коррупцияга қарши курашга чорлаш”.

Бундай тадбирнинг ўзтказилиши бир тийинга қиммат нарса, дейди “Ҳаракат” мухбири. Гап шундаки, Ғарб дунёсининг тажрибаси кўрсатиб бўлганидек, порхўрлик ва коррупцияга қарши курашишнинг ягона самарали йўли демократиядир. Ўзбекистонда демократиянинг уруғи ҳам йўқ экан, давлатнинг уччала асосий шохи (қонунчилик органлари, ҳукумат ва суд тизими), бунинг устига, ҳамма оммавий ахборот воситалари ва сиёсий партиялар – диктаторнинг қўғирчоқлари экан, ватанимиз порахўрлик ва коррупция ботқоғидан чиқолмайди.

Шундай экан, аввалари ҳам кўп марта айтган гапларимизни такрорлаймиз. Эй, ўзбеклар! Кўзингизни очинг, бунақа президент, бундай тожиклар режими, бу режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари билан келажагимиз йўқ. Майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан ва унинг тожиклар режимидан ватанимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни, хабарчи/журналистлардан бўлаётган воқеаларни объектив ёритишни талаб қиладиган вақт келиб бўлди.