07 December 2018
09:22 - Шавкат-мирзиёча масхарабозлик: 2019 йилдан белгиланган миқдордан ортиқча пилла топширган ташкилотларга қўшимча устамалар берилармиш
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг “Республикада пиллачилик тармоғини жадал ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори шу соҳада олиб борилаётган ислоҳот ва чора-тадбирларни энди янада жадаллаштиришга, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этишга хизмат қилаётган эмиш.

Ҳурматли ўқувчиларимиз, эътибор беринг, саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим системаси, молиявий ситема ва шунга ўхшаш ҳаётимизнинг ҳамма соҳаларини қўлдан келганча ривожлантириб бориш керак. Бу соҳаларнинг ҳаммаси бўйича президентнинг қарор ва фармонлари КЕРАК ЭМАС. Бу соҳаларнинг бошқарув органлари, масалан вазирликлар, керак бўлса Вазирлар маҳкамасининг вазифаси шундай ишларни бажаришдир. Бу президент ҳозир ҳамма майда-чуйда соҳаларда, масалан, яқинда ичиимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ҳақида чиқарган қарори устида роса кулган эдик. Қандай қилиб тушунтирамизки, президентнинг иши давлат струкутаси яхши ишлашини таъминлаш ва ҳар бир соҳа ўз вазифасини яхши бажаришини ташкил қилишдир.

Шавкат Мирзиё масхарабозлик руҳидаги қарор ва фармонлар тайёрлатиш ва уларни имзолаш билан банд бўлгани сабабли, Ўзбекистон давлати қолоқ ва халқи қашшоқ аҳволда, бу аҳволдан чиқиш учун давлат миқёсидаги фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар билан шуғулланадиган одам ёки орган йўқ.

Қуруқ гаплар билан шуғулланмакслик учун Шавкат Мирзиёнинг пиллачиликни гўёки ривожлантириш бўйича қарорининг битта масхарабозлик нуқтасини кўрсатайлик. Қаранг, бу қарорига мувофиқ, 2019 йилдан бошлаб белгиланган миқдордан ортиқча пилла топширган ташкилотларга маҳсулот нархига қўшимча равишда устамалар берилармиш. Яъни пилла етиштирувчига энди шартномада белгиланган миқдордан 5 килограммгача ортиқ бўлган пилла ҳосили учун 15 фоиз, ундан юқори бўлган ҳосилга 25 фоиз устама тўланармиш. Бундан ташқари, 2019–2021 йилларда “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларнинг лойиҳаларини молиялаштиришга ажратиладиган банк кредити ставкасининг 50 фоизи лекин 10 фоизлик ставкадан ортиқ бўлмаган миқдори Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан компенсация қилинармиш.

Бу коммунитик Совет замонидан қолган “планлар” билан яшаш-ку. Бозор иқтисодиётида яшаётган мамлакатда ҳамма деҳқонлар ўзларига тегишли ерда истаган нарсаларини етиштирадилар, истаганча фойда олиш учун қандайдир “белгиланган миқдорда” эмас, имкон даражасида кўпроқ маҳсулот етиштириш билан шуғулланадилар. Аввал Ислом Карим, энди Шавкат Мирзиё ҳамма нарсани планлаштириш билан шуғулланиб, ватанимизни қолоқликка, халқни қашшоқликка маҳкум қилмоқдалар. Чет эллардан инвестор чақириш билан шуғулланиб, ўзимизда катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш устида ишламаяптилар. Чет элдан келган инвестор, агар келса, фойданинг асосий қисмини ўзи билан олиб кетиш билан шуғулланади-ку.

Шундай экан, аввалари ҳам кўп марта айтган гапларимизни такрорлаймиз. Эй, ўзбеклар! Кўзингизни очинг, бунақа президент, бундай тожиклар режими, бу режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари билан келажагимиз йўқ. Майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан ва унинг тожиклар режимидан ватанимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни, хабарчи/журналистлардан бўлаётган воқеаларни объектив ёритишни талаб қиладиган вақт келиб бўлди.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, демократик мухолифат билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши керак.

Ҳурматли ўқувчиларимиз! Бундай таҳлилий хабаримизга жиддий эътибор беринг. Бу хабарга ва умуман бу саҳифага "ёқтириш" (лайк) белгиси қўйиш билан ватанимзнинг келажаги ҳақида ўйлаётганингизни кўрсатинг.