13 November 2018
07:16 - Сенсация: ЎзА “Гурунг” видеосуҳбатларининг 1-чисини тожиклар режими зиндонида 17 йилча ётиб чиққан Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон) билан ўтказибди

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА кеча кечасига яқин эълон қилган “ЎзАнинг янги лойиҳаси: «Гурунг» видеосуҳбатнинг илк меҳмони Мамадали Маҳмудов” сарлавҳали хабар бир жумладан иборат: “Кузатинг, фикр билдиринг видеосуҳбат www.uza.uz сайтида тўлиқ эълон қилинади!” Бу хабарчага Эврил Туроннинг расми ҳам илова қилинган.

Маълумки, мамлакатимизда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими, расман бўлмаса ҳам, феълан “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг фаоли бўлган ёзувчи Эврил Туронни Ўзбекистон мустақил бўлгандан кейин Ёзувчилар Уюшмасига оид маблағларни ўзлаштиришда айблаб 3 йилча, 1999 йили Тошкентда исломчилар уюштирган терактларни миллат хоини, “53-54” лақабли ёзувчи Салой Мадамин (адабий таҳаллуси Муҳаммад Солих) билан биргаликда қўллаб-қувватлашда айблаб, яна 14 йилча зиндонда тутган эди.

Мавжуд тожиклар режимининг ашаддий мухолифатчиси бўлган Эврил Турон ЎзА уюштирган суҳбатда ҳам мухолифатчилигини давом эттирган бўлса керак, дейиш ниятимиз йўқ. У, балки, 17 йил зиндонда ётгандан кейин, ҳокимиятга Шавкат Мирзиё келгандан кейин, ўзгаргандир? Фол очиш ниятимиз йўқ, бу видеосуҳбат ЎзА тарафидан эълон қилинишини кутамиз.