12 November 2018
19:43 - Сўмнинг қадрсизланиши давом этмоқда: Марказий Банк сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан 13 ноябрда кучга кирадиган курсини эълон қилди

Марказий Банк сўнги йиллардаги анъанасини давом эттириб, 2018 йил 13 ноябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва аввалги ҳафтадаги (қавс ичида) курслари:

1 АҚШ доллари – 8271,27 сўм (8249,97 сўм)

1 ЕВРО - 9374,66 (9392,59)

1 Россия рубли - 121,79 (124,67)

1 Жанубий Корея вони - 7,32 (7,39)

1 Қувайт динори – 27238,59 (27203,38)

1 Хитой юани - 1189,20 (1197,49)

1 Туркия лираси - 1515,00 (1519,72)

Кўриб турибмизки, бу рўйхатдаги баъзи валюталарнинг сўмга нисбатан курси курси тушибди, баъзилариники ортибди. Аммо, муҳим бўлгани, дунёда ҳукмронлик қилаётган АҚШ долларининг курса яна ҳам юксалгани, бир ҳафтада яна 21,30 сўмга ортиб, 8271,27 сўмга чиқани.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг охирида, яъни сўм девальвация қилиниб, уни эркин конвертация қилиш бошланмасдан аввал, 1 доллар 8100 сўмдан бироз юқорида эди. Кейин Ўзбекистон Марказий Банки 900 млн доллар пул ишлатиб, шу йилнинг 1 августигача долларнинг курсини 7781 сўмга туширишга эришди. Марказий Банк сўмнинг курсини ушлаб туриш учун пул ишлатолмай қолиши билан, яъни орадан 3,5 ой ўтиб, бугун 1 доллар 8271,27 сўмга чиқди. Яъни, шу вақт ичида сўмимизнинг долларга нисбатан курси 6 фоиздан кўпроққа тушган. Бу кетишда, сўмимиз 2-3 йилда 2 баравар қадрсизланади. Бу эса, иқтисодиётимиз чўқаётганининг кўрсатгичи бўлади.

Аввалги хабарлармиздан маълумки, ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бу йил 2017 йилга нисбатан кескин, яъни 20 фоизга тушиши кутилмоқда. Сўмнинг қиймати эса, бу кетишда йил охиригач тахминан 12-13 фоизга тушади. Демак, иқтисодиётимиз сўмдан кўра кўпроқ ўпирилмоқда. Бунинг сабаби, йилнинг биринчи ярмида Марказий Банк 900 млн доллар сарфлаб, сўмни ўпирилишдан санъий равишда сақлаб тургани эди. Кўринишидан, Марказий Банкда сўмнинг реал курсини ушлаб туришни давом эттириш учун пул йўқ. Демак, яқинда сўмнинг курсини Ислом Карим даврида қилинганидек, сунъий равишда ушлаб туришга ўтилади ва қора бозор гуллайди.