30 October 2018
22:44 - Kun.uz нашрининг аҳмоқона саволи: Нега Андижонда Президент қарори ижро этилмаяпти? "Ҳаракат": Ўзбекистон фундаментал ислоҳотларга муҳтож!

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бўлган Kun.uz бугун “Нега Андижонда Президент қарори ижро этилмаяпти?" сарлавҳали хабар тарқатди. Бу Интернет нашрининг журналистлари Андижон вилоятида Президент Шавкат Мирзиё 2018 йил 7 июнда имзолаган “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги ПҚ-3777-сонли қарор қандай бажарилаётганини ўрганишибди ва ишлар дабдала эканлигини тушунишибди

Журналистлар аниқлашибдики, масалан, чорвачилик соҳасида, урра-уррачилик билан фуқароларга чорва моллари тарқатилибди, уч томонлама шартномалар тузилиб, чорва пуллари Ўзбекистон Республикаси Ташқи Иқтисодий Фаолият Миллий Банки оддий тижорат банклари орқали берадиган пул билан қопланадиган бўлибди, бироқ қарсаклар билан ўтган тадбирлардан сўнг агрофирмалар ва фермерларга банклар керакли пулни бермабдилар. Журналистлар жавоб қидириб, банкларга боришган экан, пахта йиғим-терими туфайли (шундай изоҳ берилибди) банкнинг хеч бир мутасаддисидан изоҳ олишнинг имкони бўлмабди.

Давлат сифатини йўқотиб, ўлим йўлидан кетаётган Ўзбекистонимизда бўлаётган бундай воқеаларнинг ҳеч қандай ҳайрон қоладиган жойи йўқ. Аммо, “Ҳаракат” Агентлиги, Kun.uz нашрининг аҳмоқ журналистларидан фарқли ўлароқ, масаланинг муҳим бошқа томонига эътиборни қаратмоқчи.

Қаранг, Шавкат Мирзиё имзолаган қарордаги дастурнинг номига: “Ҳар бир оила - тадбиркор”. Шу дастурнинг номига эътибор берсангиз савол туғилади - Ҳар бир оила тадбиркор бўлоладими, ҳар бир оила тадбиркорлик қилоладими?

Жавоб эса, аниқ: Ҳар бир оила тадбиркор бўлолмайди, ҳар бир оила тадбиркорлик қилолмайди, қоаверса, мутлоқ кўпчлик оилалар тадбиркорлик қилишни истамайди ҳам.

Шундай экан, Kun.uz нашрининг журналистлари бундай аҳмоқона қарорни ким тайёрлагани, нимага Шавкат Мирзиё шунақа аҳмоқона қарорни имзолагани ўрганишлари керак эди. Бу қарорни тайёрлаганлар ва имзолаган одам аҳмоқ бўлса, бу аҳволдан чиқиш учун нима қилиш кераклигини ўйлашлари керак эди.

Журналистлар бироз ақл ишлатсалар, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери айтиб келаётгандек, Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар бошлаш кераклигини тушуниб етардилар ва шу ҳақда хабарлар тайёрлаган бўлардилар.