31 October 2018
16:18 - Ўзбекистон расмийлари Қозоғистонда ҳам ёлғон гапиришади: Мансур Бекмурадовга кўра Ўзбекистонда 1,5 миллиондан кўп қозоқ яшармиш
Қозоғистон давлатининг расмий ахборот воситаси “Казинформ” хабар қилишича, кеча Остонада Қозоғистон Халқи Ассамблеяси номли жамоат ташкилоти қошидаги Марказий Осиё Илмий-Эксперт Кенгашининг "Қозоғистон ва Марказий Осиё: этно-ижтимоий жараёнлар ва этно-маданий диалог” номли йиғилиши бўлди. Бу йиғилишда иштирок этган Ўзбекистон Президенти хузуридаги Давлат Бошқарув Академиясининг Социология ва Психология Кафедраси мудири Мансур Бекмурадов “Казинформ” мухбирига Ўзбекистонда 100 дан ортиқ қозоқ маданий марказлари, 500 дан кўпроқ умумий таълим мактаблари борлигини, қозоқлар ўзларини Ўзбекистонда ўз ватанларида каби ҳис қилишларини айтар экан, Ўзбекистонда 1,5 миллиондан кўпроқ қозоқ яшаётганини ҳам урғулабди. У ўзбек ва қозоқлар ҳар доим дўстона яшаганлари, уларни умумий маданият, тилларнинг бир-бирига яқинлиги каби факторлар бирлаштираётгани, бу йил Қозоғистонда “Ўзбекистон йили” деб эълон қилинганини ҳам эслатибди.

Мансур Бекмурадовнинг икки халқ, икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқалар ҳақидаги гаплари мақтовга сазовор, дейди мухбиримиз. Аммо, унинг Ўзбекистонда 1,5 миллиондан кўпроқ қозоқ яшаётгани ҳақида ёлғон гапириши – унинг қолган гапларига ишончни йўқ қилиши ҳам ўз-ўзидан маълум.

Айтиш керакки, Ўзбекистонда мустақиллик йиллари аҳолини рўйхатдан ўтказиш каби тадбир бўлгани йўқ. Аммо, давлатнинг Статистика Бошқармси ҳар йили Ўзбекистоннинг аҳолиси ва унинг миллий таркиби ҳақида тўпланган маълумотларни эълон қилади. Бу маълумотлар Википедияда ҳам эълон қилинган. Уларга кўра, Ўзбекистонда қозоқларнинг сони қуйидагича ўзгариб бормоқда:

1991 йил - 845,3 минг
2011 йил - 832,7 минг
2017 йил - 803,4 минг

Кўриб турибмизки, Ўзбекистонда қозоқларнинг сони камайиб бормоқда. Буни тушуниш мумкин, чунки, Ўзбекистонда аҳолининг ўртача ойлиги қозоқларникидан кўп марта кам эканлиги, Ўзбекистон, Қозоғистон билан солиштирсак, қашшоқ ва қолоқ давлат бўлгани сабабли, қозоқлар ичида Қозоғистонга кўчиб кетаётганлар кўп.

Аҳвол шундай экан, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Академиянинг кафедра мудири ёлғон гапирганини қандай баҳолаш керак? Ёлғон – ёлғондир, уни қоралаш лозим. Аммо, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг аввалги ва ҳозирги раҳбарлари Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё ҳамда давлатнинг бошқа расмийлари ёлғон гапиришни одат қилиб олганларини ҳисобга олсак, Мансур Бекмурадовнинг ёлғон гапириши мутлақо табиийдир.

Ҳеч шубҳа йўқки, Ўзбекистон Президенти хузуридаги Давлат Бошқарув Академисида ҳам ҳамма талабаларни ёлғон билан ёлғончиликка ўргатишади. Бу Академияни битирганлар ёлғончилик билан яшашади ва давлат идораларида ишлашади. Нима ҳам дердик, ўлаётган давлатда ҳақиқат бўлармиди?

Расмда – Остонада бўлиб ўтган ёки ўтаётган "Қозоғистон ва Марказий Осиё: этно-ижтимоий жараёнлар ва этно-маданий диалог” номли йиғилишдан бир кўриниш.