17 October 2018
02:15 - Навбатдаги масхарабозлик: Деҳқонларга маслаҳатлар бериб ҳеч нарса қилолмаган бечора Шавкат Мирзиё энди тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштиришга киришибди
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишларича, Президент Шавкат Мирзиё тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида кеча махсус қарор имзолабди.

У ўз қарорида тез тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида бир қатор систематик/тизимли муаммолар ва камчиликлар борлигини тан олибди ва тез тиббий ёрдам хизматини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбиларни белгилаб берибди.

Куласизми, йиғлайсизми, бир йилча аввал Шавкат Мирзиё деҳқонларга тутзорлар кенгайтириш ҳақида, кўприк қурувчларга кўприкларни сифатли қуриш ҳақида оламшумул кулгили маслаҳатлар бериш билан шуғулланган Шавкат Мирзиё энди тез тиббий ёрдам хизмати билан шуғулланишга бошлабди.

Ҳеч шубҳасиз, давлат сифатини йўқотиб бораётган Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам хизмати ҳам аянчли, тўғрисини айтсак, дабдала аҳволда. Аммо, бу билан шуғулланиш мамлакат Президентининг иши эмас. Шавкат Мирзиёнинг вазифаси, Ўзбекистонда “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери айтиб келаётгандек, фундаментал сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар ўтказиш ҳамда давлатнинг ҳамма идораларини бу ислоҳотлар устида ишлашини таъминлашдир.

У шундай қилса, Соғлиқнинг Сақлаш Вазирлиги Шавкат Мирзиёнинг масхарабозлик руҳидаги қарорисиз ҳам, тез тиббий ёрдам хизматини ривожлантириш билан ҳар куни шуғулланган бўларди. Унутмайликки, фақат соғлиқни сақлаш эмас, ҳамма соҳаларда сон-саноқсиз муаммолар бор. Уларнинг ҳар бири бўйича Шавкат Мирзиёнинг фармони ёки қарори кутиладиган бўлса, ҳеч нарсага улгурмаймиз ва эришолмаймиз.