28 September 2018
19:46 - Шавкат Мирзиёга имо-ишорали хабар: Қирғизистон президенти оддий рейсда учди. Яна қайси давлат раҳбарлари шундай қилган?
Kun.uz бугун ҳеч қандай таҳлилсиз “Жээнбеков оддий рейсда учди. Яна қайси давлат раҳбарлари йўловчилар ҳамроҳлигида парвоз қилган?” сарлавҳали хабар-мақола эълон қилди. Унда айтилишича, Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков яқинда БМТ Бош ассамблеясининг Нью-Йоркдаги сессиясида иштирок этиш учун АҚШга оддий рейсларда бориб келган. Аввалроқ Сооронбай Жээнбеков Москва ва Ўшга ҳам худди шундай рейс билан парвоз қилгани ҳам айтилади.

Айнан шу хабар-мақолада айрим Европа давлатлари раҳбарларининг йўловчи самолётларда сафарга бориб-келишлари тез-тез кузатилиши урғуланади ва бир қатор мисоллар келтиридади. Масалан, Украина Президенти Петр Порошенко, Хорватия президенти Колинда Грабар-Китарович, Молдова президенти Игорь Додон, Сербия президенти Томислав Николич, Литва президенти Даля Грибаускайте, Италия президенти Сержо Маттарелла, Польшанинг жорийдаги президент Анжей Дуда ва аввалги президенти Бронислав Коморовский қачон ва қайси йўловчи учоқлар ёрдамида расмий саёҳатларини амалга оширганлари кўрсатилади.

Юқорида Kun.uz бу хабар-мақолага ҳеч қандай таҳлил бермаганини айтгандик. Аслида, бу ерда оддий таҳлилдан ҳам кучли бир нарса бор. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёга қашшоқ Ўзбекистоннинг Давлат Бюджетидан ўз учоғида учиб кетта маблағ сарфламаслик, бунинг ўрнига имкон бор жойда оддий йўловчиларнинг рейсларидан фойдаланиш кераклиги ҳақида имо-ишоралар билан маслаҳат берилмоқда.

Нима ҳам дердик, “Офарин Kun.uz журналистлари!” деймиз.