01 August 2018
22:41 - Ҳаммаёқ тўла ислом террористлари: Тожикистонда 14 террорист, Россияда 9 нафар ИШИД ёлловчиси қўлга олинибди, Шавкат Мирзиёга дарс бўлсин!


Русларнинг “Новости” Агентлиги бугун хабар қилишича, Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари террористик ҳужумлар, жумладан, русларнинг Тожикистондаги ҳарбий базасига террористик ҳужумлар уюштиришга тайёрланаётган яширин гуруҳ зарарсизлантирилибди. Аммо, зарарсизлантириш нимадан иборат эканлиги айтилмайди. Балки уларни жисмоний йўқ қилишгандир. Шу муносабат билан айтилишича, Тожикистонда тақиқалан Ислом Уйғониш Партиясининг 14 кишилик террристик гуруҳи шу йил февраль ойида қўлга олинган экан. Улар март ойида Наврўз байрами кунлари терактлар уюштиришни режалаштиришаётган экан. Бу гуруҳ аъзолари Афғонистоннинг Жалалобод вилоятида Исломий Давлат (ИД, аввалги ИШИД) сафларида машқ қилишган ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишган.

Яна ўша Агентлик хабар қилишича, Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати ходимлари тарафидан Калининградда ИДга террористлар ёллаш билан шуғулланган 9 киши қўлга олинган. Улар аҳоли ичида тарғибот ишлари олиб борганлар, ўз тарафдорларига диний китоблар тарқатганлар. Тинтув пайтида уларнинг уйларидан 8 та қурол, граната ва патронлар топилибди. Май ойида Ярослав вилоятида терактларга тайёрланаётган 9 киши қўлга олингани ҳам эслатилмоқда.

Ғарб давлатларида ҳам турли исломчи террористлар қўлга олинаётгани, у ёки бу шаклда йўқ қилинаётгани ҳақида хабарлар тўхтовсиз келиб турибди. Булар ҳаммаси кўрсатмоқдаки, дунёда ислом терроризми хавфи кучайса кучаймоқдаки, аммо камаймаяпти.

Бундай шароитда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё дунёдаги, Марказий Осиёдаги ва Ўзбекистондаги реал вазиятни, Ислом дини дуёнвийлик/секуляризм принципини қабул қилмаганча Ислом динига кўп эркинлик бериб бўлмаслигини тушунмасдан жамиятни исломлаштириш учун ҳаракат қилаётгани - потенциал террористларни рағбатлантириш ва ҳамтто уларга ёрдам беришдан бошқа нарса эмас. У одам ўз вақтида ақл-ҳушини йиғиб олиши керак. Акс ҳолда охири ёмон бўлади.