02 August 2018
08:45 - Шоир Юсуф Жуманинг хотиралари, ватан ва миллатнинг аччиқ дарди ҳамда муаммолари ҳақидаги аччиқ фикрлари

Ҳа, улуғ шоиримиз Юусуф Жуманинг “Халқ ва оқ эшак” номли қиссаси – унинг хотиралари, ватан ва миллатнинг дарди ҳамда муаммолари ҳақидаги аччиқ ҳақиқатдан туғилган аччиқ фикрларидан иборатдир.

Бу қисса бизнинг саҳифамиздаги “Актуал Мавзу” бўлимида эълон қилинди. Ватанимиз ва Миллатимизнинг аччиқ дарди ва ўта аччиқ муаммолари билан қизиққан ҳар бир ўзбек уни ўқиши керак. Аччиқ ҳақиқатни тушунган ўзбекларгина муаммоларимизни ҳал қилиш ҳақида ўйлашга бошлайдилар.

Қолаверса, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги Ватан ва Миллатимизнинг муаммолари ва уларни ҳал қилиш йўллари устида жиддий ўйлаётган, жиддий ишлар қилаётган ташкилотлардир.

Юсуф Жуманинг “Халқ ва оқ эшак” номли қиссаси билан “Ҳаракат”нинг Фейсбукдаги саҳифасида ҳам танишишингиз, айнан ўша ерда фикр билдиришингиз мумкин.

“Халқ ва оқ эшак” (1-чи қисм) - https://www.facebook.com/harakat.net/posts/2178904369054144


 “Халқ ва оқ эшак” (2-чи қисм) - https://www.facebook.com/harakat.net/posts/2178914125719835