30 July 2018
18:45 - GM Uzbekistan машиналарининг нархи 14 фоизга оширилармиш, аммо уларни ишаб чиқариш 9 фоизга арзоналашармиш

Бугун Халқаро пресс-клубда “Ўзавтосаноат” раҳбари Шавкат Умурзоқ “GM Uzbekistan” қўшма ширкатининг фаолияти ҳақида қандайдир маълумоталар берибди. Бутун умр бўйи прокуратура тизимида фаолият кўрсатган бу мишиқи яқинда Шавкат Мирзиё тарафидан “Ўзавтосаноат” раҳбари этиб тайинланган эди.

Шавкат Умурзоқ Халқаро пресс-клубда шунчаки алджирадими, ёки оммавий ахборот воситаларининг вакиллари уни тушунмадиларми? Мана 2 та ахборот воситасининг 2 та хабари.

Kun.uz cайти хабар беришича, Шавкат Умурзоқ 1 августдан Ўзбекистонда GM Uzbekistan машиналари нархи 14 фоизга оширилишини гапирганмиш. Ўзбекистонимиз кечагина жаҳондаги 10 та энг қашшоқ давлатларнинг рўйхатига киритилган эди. Бу қашшоқ мамлакатда автомобилларнинг нархи 14 фоизга ортса, ким автомобиль сотиб олади? Ҳамма яёв юришга ўтишга бошлайдими?

Gazeta.uz сайтига кўра эса, Шавкат Умурзоқ чет элдан сотиб олинаётган бутловчи қисмлар 20 фоизга арзонлашиши, бунинг натижасида, машина ишлаб чиқариш 9 фоизга арзонлашиши кутилаётганини айтибди. Демак, автомобилларнинг сотиш нархи ҳам тушиши керак-ку.

Шундай экан, Ўзбекистон аҳолиси кечагина отдан тушган қозоқлардан 10 баравар қашшоқ эканлигини ва бир неча ойдан кейин автомобиллар ишлаб чиқариш арзонлашиши кутилаётганини ҳисобга олиб, 1 августдан автомобилларнинг сотиш нархини ошириш шунчалик шартмиди?

Умр бўйи прокуратура тизимида ишлаб, халқнинг пулини шилишдан бошқа нарсани билмаган Шавкат Умурзоқ “Ўзавтосаноат”ни ҳам халқнинг пулини шилиш билан шуғулланашга ўргатмоқчи, шекилли. Қаранг, ҳаммаёқ масхарабозлик.

Тўғрисини айтсак, буларни масхарабозлик деб баҳолаш ҳам унчалик тўғри бўлмайди, аслида, булар Ўзбекистон давлати ўлаётганинг яна бир кўрсатгичидир.

Расмда – мишиқилиги шундоқ ҳам кўриниб турган Шавкат Умурзоқ.