26 July 2018
19:46 - Сенсация: Ўзбекларнинг ичида Ислом уламоларидан норози бўлганлар, Шавкат Мирзиёдан норози бўлганлардан кўп экан
“Ҳаракат” Агентлиги Президент Шавкат Мирзиё мутлақо Ўзбекистон давлати ва халқининг аҳволи билан иши йўқлиги, Ислом уламолари эса, Ислом дини ва Ислом дунёсининг аҳволи билан қизиқмаслигини кўп марта ёздик, Шавкат Мирозиё ҳам, Ислом уламолари ҳам ўз чўнтакларидан бошқа нарсани ўйламасликларни мантиқли факт ва аргументлар билан исботлаб келдик. Биз шунчаки гапирмаётганимиз, бизнинг фикр ва аргументларимиз ишонарли эканлиги, ўқувчиларимизнинг хабарларимизга қўяётган “ёқтириш” (лайк) белгиларидан ҳам кўриниб турарди.

Ҳозир Фейсбукдаги саҳифамизга қўйилаётган “ёқтириш” (лайк) белгиларининг сони асосида яна бир фундаментал фикрни олға сурмоқчимиз.

2018 йил 13 июлда «“Ҳаракат” доим ҳақ, Ўзбекистонда ҳамма порахўр: Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими ва унинг тақими ҳибсга олинибди. Шавкат Мирзиё қачон ҳибсга олинади?” номли хабар эълон қилгандик. Хабарнинг сардлавҳасидан ҳам кўриниб турибдики, Ўзбекистондаги оғир аҳволнинг бош айбдори ёлғондакам сайловлар билан президент бўлиб олган Шавкат Мирзиёдир. Шу хабарни ҳозиргача 6 минг 742 киши ўқиди, 368 киши “ёқтириш” (лайк) белгиси қўйди. Яъни бу хабарни ўқиганларнинг 5,5 фоизи Шавкат Мирзиёни ҳибсга олиш фикрини қўллаб-қувватламоқда. Ўзбекистондек ваҳший зиндонхонада шунча одамнинг очиқча ЗИНДОНБОШИГА қарши чиқиши бизнинг катта ғалабамиздир. Ўзбекистонда зиғиртдек бўлса ҳам демократия элементлари бўлса, Шавкат Мирзиёга очиқча қарши чиқадиганларнинг сони камида 15 марта кўп бўларди.

Кеча, яъни 2018 йил 25 июлда эса, «Бир қатор имом-хатиблар ишдан бўшатилибди, ҳаммасини улоқтириш керак, улар динимизнинг душманларидир. Ислом дини ислоҳотларга муҳтож!” номли хабар эълон қилдик ва бу хабарда Ислом уламолари Ислом дини ва Ислом дунёсининг аҳволи билан қизиқмасликлари, улар ўз чўнтакларини пул билан тўлатишдан бошқа нарсани ўйламасликларни кўсатиб бериб, Ислом динида ислоҳотларни шу қалбаки уламоларни четга улоқтиришдан бошлаш кераклигини ёздик. Шу хабарни ҳозиргача 2 минг 487 киши ўқиди, 170 киши “ёқтириш” (лайк) белгиси қўйди. Яъни бу хабарни ўқиганларнинг 6,8 фоизи бу уламоларни улорқтириш кераклиги ҳақидаги фикрни қўллаб-қувватлади. Аслида, Ўзбекистон катта зиндонхона бўлмаса эди, “ёқтириш” (лайк) белгиси қўйганлар сони жуда кўп бўлган бўларди.

Лекин, бу икки рақамни солиштиришдан бошқа бир муҳим хулоса чиқариш керак. Қаранг, Шавкат Мирзиёни ҳам қамаш кераклиги ҳақидаги фикрни аҳолининг 5,5 фоизи қўллаб қувватласа, Ислом уламоларини улоқтиришни истаётганлар аҳолининг 6,8 фоизи экан.

Аслида, Шавкат Мирзиё ва Ислом уламолари бу рақамлардан ўзлари тўғри хулосалар чиқаришлари ва халқ майдонларга чиқишини кутиб ўтирмасдан, ўзлари истеъфога кетишлари керак.