26 July 2018
09:25 - Қозоқларнинг яна бир аҳмоқ иқтисодиётчи олими: Яқинда ўзбеклар бизга етиб оладилар ва ўтиб кетадилар

“Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери ўз хабарларида Ўзбекистон иқтисодиётининг кучи ва аҳолининг ўртача ойлиги бўйича Қозоғистондан 8 баравар орқада эканлигини, ҳозир бу фарқ сал кам 10 га чиққанини айтиб келарди. 2012 йил 8 октябрда эълон қилинган “Ислом Карим режимини тиз чўктирдик, ўзбекларни қутқариш учун уни энди йиқитиш керак” сарлавҳали хабаримизда қуйидаги таҳлилни ҳам берган эдик:

* * * * *

“Ҳозир чет элликлар номидан Ўзбекистоннинг иқтисодий аҳволини мақташга бағишланган мақолалар чиқариш одати йўлга қўйилди. Масалан, бир йил аввал Латвияда чиқадиган “Балтийский курс” журналининг Бош редактори Ольга Павук ва Инвестициялар рентабеллигини ўрганувчи Қозоғистон Агентлигининг Олмата филиали директори Нурлан Маҳмудов Ўзбекистонда Ислом Карим раҳабарлигида иқтисод осмонга чиқаётгани ҳақида мақолaлар ёзишибди. Табиий, улар бу мақолаларни Ўзбекистон ҳукумати тарафидан берилган пул-мукофот эвазига ёзишган. Ўзбекистоннинг расмий ЎзА агентлиги уларнинг мақолаларидан иқтобослар олиб, дарҳол ўз сайтида эълон қилди.

Абдураҳим Пўлат ўша ифлосларга уларнинг ифлосликларини аниқ фактлар билан кўрсатиб мактуб ёзгач, у бечораларнинг қандай аҳволга тушганини кўрсангиз эди. Масалан, Иқтисод фанлари доктори бўлган Ольга Павук ўзининг шармандалик аҳволини бироз тузатиб олиш, яъни ҳақиқатни биладиган олим эканлигини кўрсатиш мақсадида, Жаҳон Банки тарафидан эълон қилинган рақамларни ҳам келтириб, бизнинг иддаоларимиз тўғри эканлигини айтишга мажбур бўлди.

Ҳеч шубҳа йўқки, бу ифлослар иккинчи марта Ўзбекистонга келишмайди ҳам, Ислом Карим режимини мақтовчи мақолалар ёзишмайди ҳам.

* * * * *

Айнан ўша пайтда Лондонда чиқадиган, ўз соҳаси бўйича дунёнинг энг машҳур The Economist журналида Ўзбекистон иқтисодиётининг кучи билан яқинда Қозоғистондан олдинга чиқиши ҳақида мақола эълон қилинди. Абдураҳим Пўлат журналининг Бош муҳаррири билан электон почта орқали хат ёзишиб, уни шундай дабадали қилдики, бечора Бош муҳаррир ўша мақола муаллифи таътилда эканлигини, қайтгандан кейин унинг ўзи алоқага чиқишини билдирди. Аммо, ҳеч ким алоқага чиқмади, Абдураҳим Пўлат ҳам бу масалани чуватиб ўтиришни истамади. Чунки, Ольга Павук ҳам, Нурлан Маҳмудов ҳам, The Economist журнали ҳам бунақа ифосликларга бошқа қўл урмасликлари шундоғам аниқ эди.

Бизни тўғри тушуниш керак. Агар чет эллик олимлар Ўзбекистон иқтисодиёти ўлим йўлидан чиқиб, кескин ривожланишга ўтишини ишончли фактлар билан кўрсатиб берсалар хурсанд бўлардик. Аммо, бундай мақолалар ўзбек халқини алдаш учун Ўзбекистондаги режим тарафидан сотиб олинган аҳмоқлар тарфидан ёзилааётгани бизни ғазабга келтирган эди.

Бироқ, йиллар ўтиб, шундай аҳмоқ қозоқлардан яна биттаси чиққанига нима дейсиз? Унинг исми Жанибек Айгазин, лавозими – Амалий Иқтисодиёт Тадқиқотлари Маркази директори. У шу йил 20 июлда 365info.kz сайтида ҳаммага маълум қуйидаги фактларни санаб ўтган:

- ўзбекларнинг сони ортиб бормоқда, кўп ўзбеклар пул топиш учун Россия ва Қозоғистонга кетмоқдалар, аммо меҳнат ресурслари мамлакат ичида ҳам бор.

- ўзбеклар узоқ вақтдан бери ерлашганлар, улар деҳқончиликни ва хунармандчиликни яхши биладилар. Қозоқлар эса яқингача кўчманчи эдилар, асосан пода боқиш билан шуғулланардик, бунга техник усталик ҳам керак эмас.

- ўзбеклар интизомли халқ, Тошкент СССР замонида ҳам СССРнинг жанубий пойтахти эди.

- Ўзбекистон ҳалигача тўла бозор иқтисодиётига ўтмади, аммо дунёга очилмоқда, чет эл инвестициялари келмоқда.

- Ўзбеклар либерал дунё қараш ва бозорни яхши тушунмайдилар, аммо, ўйлайманки, улар буларни тезда ўрганиб оладилар.

- Ўзбекистон ҳалигача Жаҳон Савдо Ташкилотига эга эмаслигидан фойда олиши мумкин.

- Ўзбекистон пахта етиштириш бўича жаҳонда 6-чи ўринда туради.

- ўзбеклар ҳалигача чет элга чиқиш учун “чиқиш визаси” олишлари керак.

- Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми ҳам жуда паст.

Бу санаб ўтилган факторларни, кўпчлиги салбий бўлган факторларни, умуман анализ қилмаган қозоқларнинг аҳмоқ иқтисодиётчиси Жанибек Айгазин шундай хулоса чиқарибди: “Умид қиламанки, Ўзбекистон хусусий мулкчилик ҳукмронлигига ўтади, нархлар, валюта курслари, мулкдорчилик ҳуқуқи либераллаштирилади. Уларга инвестициялар келмоқда, чунки, чет элликлар Ўзбекистоннинг потенциалини кўрмоқдалар. Ҳамма нарса ҳозиргидек давлат назорати остида қолавермайди. Шундай экан, улар бизга тезда етиб оладилар ва ҳатто ошиб кетадилар.”

Агарда бу қозоқларнинг аҳмоғи Жанибек Айгазин бозордаги пистачка сотадиган хотин бўлса эди, унинг вайсашларига эътибор ҳам бермаса бўларди. Аммо, у иқтисодиёт масалалари билан шуғулланадиган марказнинг директори-ку. Наҳотки, у шунчалик аҳмоқки, Ўзбекистонда майда-чуйда хусусий тадбикорликкагина йўл берилганини, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш ҳатто муҳокама ҳам қилинмаётганини, Ўзбекистон Жаҳон Савдо Ташкилотининг аъзоси эмаслиги ташқи савдо йўлидаги энг катта тўсиқ эканлигини, Ўзбекистонда демократиянинг уруғи ҳам йўқлигини ва ҳалигача чиқиш визаси бекор қилинмаганини кўриб турган чет эллик жиддий инвесторлар, жумладан, ўзбек аслли Алишер Усмонов ҳам, Ўзбекистонга ҳеч қачон келмасликларини, Ўзбекистон ўз иқтисодиётининг кучи Қозоғистондан 9,6 марта, яъни 960 (!!!) фоиз камлигини фундаментал сиёсий-иқтисодий ислоҳотларсиз камайтириб бўлмаслигини тушунмайди?

Жанибек Айгазиннинг аҳмоқ ва бир чақа пулга сотилувчи эканлигини қўйиб турайлик, унинг фикрларини ҳеч бир таҳлилсиз эълон қилган, яъни ўзбекларни алдаш билан шуғулланишни давом эттираётган ўзимизнинг Kun.uz сайтига қандай баҳо берамиз? Бу сайт 1 ойча аввал олий маълумотли ўзбек ўқитувчи ва шифокорлар Остона ва Олмаотада катта биноларнинг деразаларини ювиб, ўша ерда топган пулларии билан Ўзбекистондаги оилаларини боқаётганларни хабар қилгач, уни 10 кунга бекитиб қўйгандилар. Ўша воқеадан ўзича "тўғри" хулоса чиқарган Kun.uz сайти Ислом Карим ҳукмронлиги вақтида каби ўзбек халқини алдаш билан шуғулланишни давом эттирмоқчими? Бу сайтнинг журналистлари ВАТАН ва МИЛЛАТНИНГ фундаментал муаммолари билан нимага шуғулланмайдилар? Улар ўзбек миллати олдида жавоб берадиган кун албатта келишини тушунмайдиларми?