29 June 2018
09:06 - Ўзбекистон ўлим йўлида: Ташқи қарзимиз қозоқларникидан киши бошига 5,5 баравар кам

Ўзбекистондаги тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз Ўзбекистон Марказий Банки матбуот хизматига асосланиб кеча хабар қилишларича, Ўзбекистоннинг ташқи қарзи жорийдаги йилнинг биринчи чорагида 14,5 млрд доллардан 14,7 млрд долларга чиқибди.

Қўғирчоқ ахборот воситалари бермаган таҳлилни биз берамиз.

Ҳеч нарсани тушунмайдиган саводсиз ўзбеклар “Ҳаракат” Агентлигининг Фейсбудаги саҳифасига ёзган комментарийларида Ўзбекистоннинг қарзи камлиги билан мақтанишни яхши кўришади ва Қозоғистоннинг қарзи кўплигини - у давлатнинг аҳволи оғир эканлигининг исботи сифатида ишлатишга ҳаракат қилишади. Аслида, бу мутлақо нотўғридир. Иқтисодиёти кучли давлатлар четдан қарз олиб ўзларини янада кучлироқ, мамлакатларини янада фаровонроқ қилиш билан шуғулланишади. Кучли давлатларга ҳамма қарз беравердаи. Аммо, Ўзбекистон каби қашшоқ давлатларга ҳамма ҳам қарз беравермайди, шу сабабли, Ўзбекистон каби қашшоқ давлатларнинг қарзи кам бўлади.

Дунё давлатларининг аҳолиси сони ва иқтисодий кўрсатгичларини дақиқама-дақиқа кўрсатиб бориш билан шуғулланадиган countrymeters.info сайти Ўзбекистоннинг ташқи қарзини бугун 15,4 млрд доллар, Қозоғистонникини эса, 48,8 млрд доллар қилиб кўрсатган. Киши бошига қарз бизда 495 доллар, қозоқларда 2 минг 643 доллар экан. Яъни қозоқларнинг киши бошига ташқи қарзи биздан сал кам 5,5 баравар кўп.

Маълумки, бизда Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) ҳажми қозоқлардан 9,6 марта кам, ташқи қарзимиз эса, 5,5 бараварча кам экан. Яъни, кучли давлатларнинг қарзи кўп, қашшоқ давлатларнинг қарзи кам бўлиши ҳақидаги тезис мутлақо тўғри эканлигини яна бир марта кўриб турибмиз.

Яна маълумки, ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига ЯИМ бўйича қозоқлардан орқадалигимиз даражаси ҳар йили ортиб бормоқда. Аҳолининг ўртача ойлиги бўйича ҳам аҳволимиз шундай. Бу – Ўзбекистон давлат сифатида ўлим йўлида эканлигининг яна бир исботидир.