29 June 2018
18:36 - Шавкат Мирзиёга яна бир шапалоқ: Афғонистонга ёрдам бериш йиғилиши Тошкентда эмас, Бокуда бўлмоқда
50 та давлатни ўз ичига олувчи “Афғонистон бўйича Халқаро Контакт Гуруҳи” аслида Афғонистонга ёрдам бериш масалалари билан шуғулланади. Бундай масалалар билан шуғулланишда бош роль ўйнаш иддаоси билан ўртага отилган Шавкат Мирзиё, кутилганидек, ҳеч нарсага эришолмади. У ҳеч нарсага эришолмайдиган гўёки сиёсатчи эканлигини ҳозир бутун дунё тушуниб қолди.

Шу сабабли, “Афғонистон бўйича Халқаро Контакт Гуруҳи"нинг мажлиси бугун Тошкентда эмас, Бокуда бўлмоқда. Ҳамма ахборот воситалари у ерга АҚШ Давлат Котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари, Давлат Департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё бўлими раҳбари Элис Уэллс (Alice G. Wells) келганига урғу бермоқдалар. У матбуот тконференциясида (расмда) айтган сўзларини Озорбайжонда демократик мухолифатга яқинлиги билан танилган Турон Агентлиги келтирди: “Озорбайжон Афғонистонни минтақада иқтисодий интеграция қилишда муҳим роль ўйнайди. Бу фикрни Контакт Гуруҳидаги ҳамма давлатлар ҳам қўллаб-қувватламоқдалар. Афғонистонга юк транзит қилишда ҳам Озобайжоннинг катта роли бўлади. Бундан ташқари, Озорбайжон ҳарбий соҳада ҳам Афғонистонга ёрдам бермоқда. Бокудаги бу йитғилиш - Толибон билан Афғонистон ҳукумати тинчлик келишувигв эришганларидан кейинги биринчи муҳим воқеадир. Афғонистон халқи ҳам тинчлик келишувини қўллаб-қувватламоқда. АҚШ ҳам қўллаб-қувватламоқда. Бугунги йиғилиш қатнашчилари ҳам "Толибон"га қўл узатдилар, энди жавобни “Толибон”дан кутамиз.

Куласизми, йиғлайсизми? Ҳаммага маълумки, исломий террористик ташкилотларнинг асосий мақсади - ҳамма мусулмон давлатларини Шариат қонунлари билан яшайдиган исломий давлатларга айлантириш, кейин уларни Халифаликка бирлаштириш, ҳамма кофирларни жисмоний йўқ қилишдир. Шундай экан, улар билан ҳафтада 3 кун Шариат қонунлари, 3 кун дунёвий/секуляр Конституция ва 1 кун умуман қонунларсиз яшаш ҳақидагина келишиш мумкинлигига "Афғонистон бўйича Халқаро Контакт Гуруҳи"га кирувчи давлатлар ҳам ишонмоқдаларми?

Биз учун ҳамма нарсадан қизиғи, бу Контакт Гуруҳида Ўзбекистон бор-йўқлиги, бор бўлса Бокудаги учрашувда биздан ким иштирок этгани, қанташган бўлса, нималар дегани. Аммо, хабарлардан бундай саволларга жавоб тополмадик.