12 June 2018
17:18 - Шавкат Мирзиё Фарғона вилоятига сафар қилмоқда, демак, Ўзбекистон ўлим йўлидан кетаверади

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ва бошқа қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, Президент Шавкат Мирзиё бугун эрталабдан бери Фарғона вилояти бўйлаб сафар қилмоқда, бу ерда амалга оширилаётган ва режалаштирилаётган лойиҳалар ҳамда шаҳар ва қишлоқларни ободонлаштириш ишлари билан танишмоқда. У, жумладан, Марғилон шаҳридаги “Наримтекс” тўқимачилик корхонасига ташриф буюриб (расмда), кийимларнинг дизайни ва рангларига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги ҳақида маслаҳат берибди. Куласизми, йиғлайсизми? Нима, Шавкат Мирзиё бу корхона раҳбарлари шуни ҳам билмайдиган аҳмоқлар деб ўйлайдими?

“Ҳаракат” Агентлиги чарчамасдан такрорлашни давом эттираверадиган ҳақиқиат шундан иборатки, Шавкат Мирзиё 13 йил Бош вазирлик қилган йиллари ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича, демак, аҳолимизнинг ўртача ойлиги бўйича ҳам, Ғарб давлатларидан 20-40 баравар орқадалигимизни қўйиб туринг, ҳатто қўшнимиз Қозоғистондан 8 баравар орқада бўлиб қолган эдик. У президентлик қилаётган тахминан 2 йил уичида бу фарқ 9,6 га чиқди. Яъни, энди ўзбекларнинг ўртача ойлиги қозоқлардан 9,6 марта, яъни 960 фоиз кам.

Бизни бу аҳволга тожик аслли ҳаромий Ислом Карим ва унинг маънавий фарзанди Шавкат Мирзиё туширдилар. Бу аҳволдан чиқиш учун Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш керак. Шавкат Мирзиё вилоятларга чиқиб тутзорлар ва янги қурилишларни кўриш ҳамда гўёки оламшумал маслаҳатлар бериш билан шуғулланишни давом эттираркан, бизда ҳеч қандай жиддий ижобий ўзгаришлар бўлмайди, бўлолмайди.

Демак, ўзбек халқи майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёни фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар бошлашга чақириши ва, керак бўлса, зўрлаши керак. “Бирлик” Партияси таклиф қилаётган сиёсий ислоҳотларнинг марказида - ватанимизни демократиялаштириш ғояси, иқтисодий ислоҳотларнинг марказида - тўла бозор иқтисодиётига ўтиш ғояси ётганини, бундай мисли кўрилмаган оғир ишни бажариш учун ҳақиқий кўп партияликка асосланган ҳақиқий парламент бўлиши кераклигини ҳам Шавкат Мирзиёга тушунтириш шарт.

Ҳозирги мавжуд қўғирчоқ партиялар ва қўғирчоқ Олий Мажлис билан Шавкат Мирзиёнинг тақими ватанимиз ва халқимизни мавжуд ғариб аҳволдан олиб чиқолмайди.