31 May 2018
12:39 - Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Владимир Путиннинг мамлакатимизга ташрифини муҳокама қилдилар

30 май куни Россияда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Москвада “Примаков ўқувлари” халқаро форум ишида иштирок этиш доирасида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, учрашувда Ўзбекистон-Россия кун тартибидаги бир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди. Аввало, Тошкент шаҳрида куз ойида ўтказилиши режалаштирилган Шавкат Мирзиё ва Владимир Путиннинг учрашуви кун тартиби юзасидан таклифлар кўриб чиқилди.

Музокараларда Россия Президентининг Ўзбекистонга бўлажак давлат ташрифи иттифоқлик ва стратегик шерикликка асосланган икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, унга аниқ ва узоқ муддатли тус бериш учун алоҳида аҳамият касб этиши таъкидланди.

Шунингдек, вазирлар томонидан айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди. // gazeta.uz