31 May 2018
14:11 - Ўзбекистон Бош прокурорининг Франция элчиси билан учрашуви орқасида қандай сир бор?

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, кеча 30 май куни Ўзбекистон Бош прокурори Отабек Мурод ва Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Виолен де Вильмор билан учрашув ўтказибди. Учрашув Бош прокуратурада бўлган. Хабарнинг қисқа мазмуни шундай:

- Бош прокурор Шавкат Мирзиё раҳбарлигида суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш ҳамда тадбиркорлик учун қулай шароитлар яратиш соҳаларида амалга оширилаётган аниқ чора-тадбирларни қайд этган.

- Икки томонлама ҳамкорликнинг кенг йўналишлари, жумладан, экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа турларига қарши кураш ҳамда инвесторларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича фикр алмашилди.

- Франция элчиси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар ходимлари учун Франция давлатидан соҳа мутахассислари, экспертларни жалб этган ҳолда биргаликдаги ўқув машғулотларини ўтказишга қизиқиш билдирди.

- Шунингдек, икки давлат ўртасида ҳуқуқий соҳада шартномавий-ҳуқуқий ҳужжатларни, шу жумладан экстрадиция ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар тузиш зарурияти алоҳида таъкидланди.

Шу кунларда маҳаллий ахборот воситалари Шавкат Мирзиёнинг Францияга расмий ташриф билан бориши, ташриф олдидан икки мамлакат ташқи ишлар вазирларининг учрашуви режалаширилаётгани хақида хабарлар тарқатмоқдалар. Ўзбекистон Бош прокурори ва Франция элчисининг кечаги учрашувини ҳам Шавкат Мирзиёнинг Францияга ташрифига тайёргарчилик босқичларидан бири деб қабул қилиш керакми? Йўқ, бунга ишониш қийин, балки мумкинмас. Францияни Ўзбекисонда прокуратура органларининг фаолияти ва умуман инсон ҳақ-ҳуқуқлари бўйича вазият қизиқтиришига ақли бор одам ишонмайди.

Аммо, унутмайликки, “Ҳаракат” Агентлиги Шавкат Мирзиё ҳаромий Ислом Каримнинг Фуҳуша лақабли қизини 2-чи хотини қилиб олгани ва ҳатто уни АҚШга ўзи билан олиб органи ҳақидаги миш-мишлар орқасида жон борлигини уруғулаб, Шавкат Мирзиёнинг мақсади - Фуҳушанининг чет эллардаги банкларда музлатиб қўйилган пулларни қайтариб олиш ва ҳали ҳам тахтга даъво қилиши мумкин бўлган собиқ Бош вазир ўринбосари Рустам Азимдан тўла қутилиш учун Фуҳушадан фойдаланиш эканлигини тахмин қилган эди.

Шу йўналишда фикрлаб тахмин қилиш мумкинки, Бош прокурор ва Франция элчисининг учрашуви орқасида қандайдир сир бор. Ҳозир бу хусусда тахмин қилиш ҳам қийин, аммо, ҳамма нарсани вақт кўрсатади.

ЎзАнинг хабарига Отабек Мурод ва Виолен де Вильморнинг учрашувига оид расм ҳам қўйилмаган. Шу сабабли, биз бу ерга бутун умри мустақил Ўзбекистоннинг порахўрлик ботқоғидаги прокуратура органларида ишлаган ва шубҳасиз уста порахўр бўлган Отабек Муроднинг расмини қўймоқдамиз.