12 April 2018
15:00 - Тошкентда навбатдаги масхарабозлик: Иқтисодий ислоҳотларга бағишланган халқаро конференция бошланди. “Ҳаракат”: Нима аҳмоқлик, қанақа ислоҳотлар?
Ўзбекистонда ҳукмрогнлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида “Иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш ва мамлакат ҳудудларининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш: муаммолар ва ечимлар” мавзусидаги халқаро конференция бошланганини билдирди.

Хабарда айтилишича, Олий Мажлиси Сенати томонидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда сенаторлар, депутатлар, вазирлик ва идоралар, эркин иқтисодий зоналар раҳбарлари, дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар вакиллари, миллий ва хорижий экспертлар иштирок этмоқда.

Халқаро конференция давомида мамлакатимиз ҳудудларида ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришнинг асосий омиллари, юзага келаётган тўсиқ ва муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинади.

Форум якуни бўйича Ўзбекистонда бизнес муҳитини яхшилаш, мавжуд долзарб муаммоларни бартараф этиш, хорижий сармоядорларни кенг жалб қилиш бўйича зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқишга доир тавсиялар ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Куласизми, йиғлайсизми, дейди “Ҳаракат” мухбири, шунча аҳмоқ Тошкентга нимани муҳокама қилиш учун келди. Шавкат Мирзиёнинг тутзорларни кенгайтириш, аччиқ гаримдори экиш, пахтанинг янги навини яратиш ҳақидаги таклифларини муҳокама қилиш учунми? Ўзбекистонда майда-чуйда хусусий тадбирликкка йўл берилганини ҳисобга олмасак, мамлакатимиз ҳали ҳам Маркс-Энгельснинг ғоялари остида Ленин-Сталин яратган коммунистик иқтисодиёт билан яшаётганини шу конференцияга тўпланганлар билмайдиларми?

У ҳолда, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимига ҳам, бу конференцияни уюштирганларга ҳам, конференция қатнашчиларига ҳам тупириш керак.