04 April 2018
22:15 - Навбатдаги масхарабозлик: Шавкат Мирзиё давлат хизматлари кўрсатишни муҳокама қилибди, ватан ва миллатнинг асосий муаммолари билан иши ҳам йўқ

ЎзАнинг хабарига кўра, Президент Шавкат Мирзиё раислигида 4 апрель куни аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш борасидаги ишлар таҳлили ва галдаги энг муҳим вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказилибди.

Бу йиғилиш ҳақида бирон нарса айтиш ва таҳлил қилиш ўта кулгила бўларди, дейди мухбиримиз. Чунки, расмга қаранг, бу йиғилиш қатнашчилар ўрта мактабўқувчилари каби бир нарсалар ёзиш билан оворалар. Шундай аҳмоқлар биронта жиддий масалани муҳокама қилишига ишонадиган бошқа бир аҳмоқ топилармикан.

Бундай масхарабозлик мажлислар анъанасини тожик аслли, ҳаромий Ислом Карим яратган, аммо Шавкат Мирзиё ўша ишларни давом эттираётганига нима дейсиз?

Унинг вазифаси - Ўзбекистон инсон эркинликлари бўйича жаҳон давлатлари рўйхатида охиридан 2-чи ўринда эканлигинидан, яъни КАТТА ЗИНДОН эканлигимиздан, иқтисодиётимиз шунчалик дабдалаки, бизда аҳолининг ўртача ойлиги Қозоғистондан, турли маълумотларга қараганда, 5-10 баравар камлигигидан келиб чиқиб қилиниши керак бўлган фундаментал ислоҳотларни муҳокама қилиш бўлиши керак. У вилоятларга чиқишдек аҳмоқона ишларни тўхтатиб, ўз кабинентида ўтириб бўлса ҳам, шундай ислоҳотлар қилишни, яъни мамлакатни демократиялаштиришни, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ сиёсий партиялардан қутилишни, Ўзбекистонни мустақилликка эриштирган “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг давомчиси бўлган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясини сиёсий майдонга расман чиқаришни, Ўзбекистонни тўла бозор иқтисодиётига ўтказишни, каттта корхоналарни хусусийлаштиришни, бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлида ўзи Ислом Карим билан биргаликда яратган ва жиноят деб баҳоласа бўладиган тўсиқларни олиб ташлашни ўйлаши керак.

Ҳозир эса, у Ўзбекистон давлати ва Ўзбек миллатига қарши жиноят деб баҳоласа бўладиган ишлар билан машғул. Кўзингизни очинг, ЎЗБЕКЛАР, бундай президент билан келажагингиз йўқ.