22 March 2018
20:13 - Ўзбеклар Тожикистонга визасиз борса бўлади, аммо ОВИРсиз, яъни чиқиш визасисиз бориб бўлмайди
Душанбеда Ўзбекистондан илк бор визасиз келган сайёҳлар гуруҳи нон ва туз билан кутиб олинган. “Тожикистонга, ҳаммамиз ҳурмат қиладиган, қардош Ўзбекистондан биринчи сайёҳлар гуруҳи етиб келди. Тожикистонга хуш келибсиз!”, — дейилган Туризмни Ривожлантириши Қўмитаси хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 9 март куни Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари икки мамлакат фуқаролари учун 30 кунгача визасиз кириш ҳақида шартнома имзолашган эди. Икки кун олдин, 19 мартдан бошлаб эса – Ўзбекистон ва Тожикистон орасида 30 кунгача визасиз кириб-чиқиш тартиби кучга кирди. Аммо Ўзбекистон фуқаролари мазкур мамлакатда ОВИР рухсатномаларисиз, яъни чиқиш визасисиз ўта олишмайди.