07 February 2018
22:11 - Сенсация: Тошкентда бомба ҳақида ёлғон хабар берган рус аёли ушланибди, ўзбек аёллари қачон шунақа қиладилар?

Тошкент шаҳар ИИББга қўнғироқ қилиб, мактаб интернати ҳудудида бомба борлиги ҳақида ёлғон хабар берган аёл ушланди. "Кеча, 5 февраль куни соат 18:18 ларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи Л.Кучеренко маст ҳолда 103-сонли ақли заифлар мактаб-интернатида ўқиётган ўғли И.В.ни уйига олиб кетгани келганида интернат раҳбарияти маст ҳолда бўлгани учун олиб кетишига рухсат бермаган. Кучеренко Тошкент шаҳар ИИББнинг 102 хизматига қўнғироқ қилиб, юқоридаги мактаб интернати ҳудудида бомба бор, деб ёлғон хабар берган", - дейилади ИИББ баёнотида.

Хабар юзасидан воқеа жойига ҳуқуқни ҳимоя қилувчи бошқа идора ходимлари етиб келиб, мактаб-интернат ҳудудини текширганларида хеч қандай портловчи моддалар ва шубҳали буюмлар топилмаган. Кўрилган чоралар натижасида ёлғон хабар берган Л.Кучеренко ушланган. Тергов бормоқда.

Бу хабарнинг сенсациялиги, миршабларга ёлғон хабар берган аёлнинг ушланиши эмас, Ўзбекистонимиз замонавий давлатлар даражасига чиқиб бораётганидир. Чунки, Россия ва бошқа давлатларда бу каби ёлғон хабарлар бериш АЛЛАҚАЧОН модага айланган. Мана қаранг, аҳолисининг ўртача ойлиги ривожланган давлатлардан 30-50 баравар камлигини қўйиб туринг, қўшниларимиз Туркманистон ва Қозоғистондан 8-10 баравар кам бўлган Ўзбекистонимизда миршабларга ёлғон хабар берувчи ўртага чиқибди.

Тўғри, бу ишни қилган рус аёли экан, аммо 100 йил ҳам ўтмайди, ўзбек аёллари ҳам шу каби ишлар билан шуғулланишга бошлайдилар. Тўғри-да, 100 йил аввал ўзбек аёллари бугун Россия ва Туркияга бориб фоҳишалик қилишларини биров фараз қилолармиди? Қилолмасди, чунки, унда “Ҳаракат” йўқ эди.