08 February 2018
09:21 - "Ҳаракат" хатқутисидан: Парламентга мурожаат. “Ҳаракат”: Башоратлар бўлган экан, эсиз бундай мурожаат!

Қуйида "Ҳаракат" хатқутисига келган Ҳасан Саломовнинг “Парламентга мурожаат” шеъри ва “Ҳаракат”нинг унга муносабати билан танишасиз. Ҳурматли ўқувчиларимиз, илтимос, шеърни ҳам, ҳозирги аҳволимиз ва ундан чиқиш йўллари ҳақидаги “Ҳаракат”нинг фикрларини ҳам, диққат билан ўқинг. Акс ҳолда, ҳозирги ғариб аҳволдан ҳеч қачон чиқолмаймиз. "Бирлик" Партияси ва унинг жарчиси "Ҳаракат"нинг мақсади давлат ва миллатимизни бу аҳволдан олиб чиқишдир.

ПАРЛАМЕНТГА МУРОЖААТ

Демак, ўзгармабди ҳали сиёсат,
Бронза асридан қолган асотир.
Демак, туғилмаган, бирор қаҳрамон,
Бирорта марди йўқ, бирор баҳодир.

Чорак аср олдин шундай эдик биз,
Янги шароитга кўникди одам.
Жуда хурсанд эдик, жуда шод эдик,
Лениннинг ҳайкали қулаб тушган дам.

Сиёсат ўзгарди, шуур ўзгарди,
Қани ошкоралик қасрин қурганлар?
Қандай демократга айланиб қолди?
"Коммунистман", дея кўкрак керганлар.

Ёмон яшамадик, Лениндан кейин,
Ҳар тугул очликдан ўлмади ҳеч ким.
Ўғри ўғрилигин қилди барибир,
Eтим калтак еди, ҳолвани ҳоким.

Бугун сиёсатда яна таранглик,
Муаллақ минбарлар, муаллақ ўйлар,
Парламент зўр бериб эски тузимнинг,
Жирканч хотолари ҳақида сўйлар.

"Иқтисод ўлганди", дейди депутат,
"Ёлғон маълумотлар берган эдик биз,
Янги раҳбаримиз, янги сиёсат,
Яшасин-яшасин янги давримиз”.

"Биз ахмоқ эканмиз", дейди бошқаси,
“Халқнинг ташвишига солмабмиз қулоқ.
Оҳ, бу халқ яшабди йигирма беш йил,
Газсиз ва светсиз, ҳуқуқсиз, мудроқ”.

“Эътибор бермабмиз адабиётга,
Ижод ҳам бозорга мослашди, рост гап,”
Шоири мослашар янги замонга,
Иддаси тугаган аёлга ўхшаб.

Газет алаҳсирар, диктор минғирлар,
Лаънатларга қориб кечаги кунни.
Айтади: "қасрлар қурган кимлар-у",
Оддий халқ кўтарди, кимнинг юкини.

Ҳоким - адолатсиз, миршаблар - қонхўр,
Ноҳақ ҳукмларни ўқибди, қози,
Ўтган чорак аср Халқнинг ҳаққини,
Ўлчаб келган экан бузуқ тарози.

Молия - муттаҳам, банкир порахўр,
Милиция ўғрига раҳнамо бўлган,
Пулнинг қадри тушган, хазина бўм-бўш,
Солиқчи сотувчи билан келишган.

Гўштнинг нархи қиммат, ойлик ўсмаган,
Товуқ гўшти ейди камбағал одам.
Худди илон пўстин ташлаган каби,
Янги шароитга мослашар олам.

Парламент ошиқар, шоир шошади,
Янги сиёсатга ўйнаш бўлгани
"Дунё бизга ҳавас қиляпти", деган,
Кечаги лўттивоз депутат қани?

Қани "саккиз фоиз ўсдик", деганлар,
Наҳотки, ҳаммаси ўлди бир кунда?
Ёлғон ваъда бериб йигирма беш йил,
Миллатни алдаган ким эди унда?

Менга жавоб беринг дўсту ёронлар
Ҳамма жим, бир қадам ортга сурилар.
Барча жиноятлар, барча ёлғонлар,
Бир ҳайкал пойига келиб урилар.

Яна жонсиз ҳайкал қолар балога,
Сиёсат шавқатсиз, кучук ўйин-да,
Фақат қарсак чалган бу парламентга,
"Мен ҳам айбдор эдим", дейиш қийин-да.

Чунки ишонмайди янги замонга,
Эски тузимини қўмсар тинимсиз.
Ахир эҳтиёткор бу парламентнинг,
Ярми "камолотчи", ярми коммунист.

Демак, бу парламент бахтсиз ва бепушт,
Бирорта қаҳрамаон туғмаган, қисир.
Туғмаган аёлнинг алласи ёлғон,
Туғмаган аёлга керакмас қаср...

Ҳасан Саломов

* * * * *

“ҲАРАКАТ”: БАШОРАТЛАР БЎЛГАН ЭКАН, ЭСИЗ БУНДАЙ МУРОЖААТ!

Ўқувчимиз Ҳасан Саломовдан келган бу шеър Ўзбекистоннинг аянчли аҳволи, СССРнинг таянчи бўлган ҳақиқий коммунистлар 1991 йилда бир думалаб гўёки мустақиллик тарафдори бўлиб олганлари, қўғирчоқ паламентдагилар 25 йил ҳаромий диктатор Ислом Каримнинг ҳар бир тешигини ялаш билан шуғулланганларидан гўёки афсусланиб, энди ўзлари бирон нарса қилишлари кераклигини ўйлаб ҳам кўрмасдан, Шавкат Мирзиёнинг ҳозирча оёғини ўпишга бошлаганлари ҳақида.

Ҳа, ҳамма нарса тўғри ёзилган, аммо тўла эмас. Бу ерда халқ эсдан чиқарилган. Ўзбекистонимизда шунча ёмон ишлар бўлди, аянчли аҳволга тушдик, аммо халқ қаерда эди?

Ўзбекистонда “Бирлик” Халқ Ҳаракати уюштирган митинглардан энг каттасига 20 минг одам чиққан. Ваҳолангки, бизда аҳлининг сони ўша пайтдаёқ 20 миллиондан кўпроқ эди. Эстонларнинг сони 900 минг атрофида бўлган, уларнинг энг катта митингига 350 минг (!!!) одам чиққан. "Бирлик" митингчилар сонини ошириш устида ишлаб (расмда “Бирлик” уюштирган ДАҲШАТЛИ намойишларидан бирини кўрмоқдасиз), ҳокимиятни қўлга олиш арафасига келиб қолган тпайтда, МИТИНГ ҚИЛИШ - КЎЧА ЧАНГИТИШДИР деб, миллий ҳаракатни парчалаган ва Ислом Каримга Ўзбекистонда тожиклар режими яратишда АСОСИЙ ёрдамчи бўлганлар - 53-54 лақабли Салой Мадамин (адабий таҳаллуси Муҳаммад Солиҳ)) ва унинг атрофидаги ёзувчилар бўлдилар. Бунга ўхшаш мисолларни сон-саноқсиз келтириш мумкин. “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат 1990 йил декабрь ойида, яъни СССР йўқ бўлишидан 11 ой аввал “Ўзбекистон мустақил диктатура остонасида” номли мақола ёзганда, у айнан ўз халқи, жумладан, ўзини етакчи деб ҳисоблайдиган ёзувчиларнинг ибтидоий менталитетини, жумладан, бир чақага сотилиб кетаверишга мойиллигини назарда тутмаганмиди, шундан келиб чиқиб, аҳволимизни аввалдан БАШОРАТ қилмаганмиди? Ҳа, айнан шундай бўлганди.

Кейинчалик, яъни мустақил диктатура замонида, сони миллиондан ошган ўзбекистонликлар Россияга бориб, ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояланмаган ҳолда қуллардек ишлайбошладилар. Аммо, яна ўша Абдураҳим Пўлат 1995 йили ёзган мақоласидаёқ аҳвол шундай бўлиши муқаррарлигини, Ўзбекистон ҳукумати одамларни Россияга ташкилий равишда юбориш устида ишлаши кераклигини айтганди, 2008 йили Ислом Каримга махсус хат йўллаб, бундай масалалар билан шуғулланадиган вазирлик тузишни таклиф қилганди.

Халқ ўз тақдири билан ҳам қизиқмайдиган ҳолда экан, Абдураҳим Пўлатнинг БАШОРАТЛАРИ ва ТАКЛИФЛАРИГА эътибор бўлдими? Йўқ. Демак, ғариб аҳволда қолишимизнинг бош сабабчиси халқнинг ўзи эди, ўзбеклар миллат сифатини йўқотиш йўлидан кетаётганлари эди.

2010 йили қирғиз фашистлари ўзбекларни ТИРИКЛАЙИН ёққанларида, ўзбекнинг қиз-аёлларини подалашиб зўрлаганларида, ҳомиладор ўзбек аёлининг қорнини ёриб ва ҳали туғилмаган ЎЗБЕК чақалоқнинг бошини кесиб олиб, копток қилиб тепганларида, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирганларида ҲАММА ТЕШИКЛАРИНИ ҚИСИБ ЎТИРГАН жаҳон ўзбеклари миллат сифатини тўла йўқотиб бўлганларни исботлаб бердилар.

Ҳа, айб ўзимизда, Лубянканинг агенти, тожик аслли ҳаромий Ислом Карим Ўзбекистонда яратган тожиклар режими халқимизнинг бу аҳволидан усталик билан фойдаланмоқда, холос.

Шундай экан, авваламбор подага айланган халқни қайтадан миллат қилиш лозим. Нариги дунёга кетиб бўлган Эркин Воҳид ва Абдулла Орифларни қўйиб туринг, ҳозир бор бўлган таниқли ёзувчи ва шоирларимизнинг ҳам миллатнинг аҳволи билан мутлақо ишлари йўқ-ку.

Подани қайтадан ўзбек миллати айлантириш, халқни руҳлантириш, ҳозирги аянчли аҳволни тинч йўллар билан, қон тўкмасдан тузатишнинг ягона йўли – майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиё ҳамда унинг тақимидан Ўзбекистон давлати ва ЎЗБЕК миллатининг тақдири билан гапда эмас, амалда шуғулланишни, Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар бошлашни талаб қилиш, бунинг учун ўзбекларни майдонларга чорловчи ВАТАНПАРВАРЛИК руҳдаги шеърлар, чақириқлар ёзиш керак. Келинг, Ҳасан Саломов каби шоирларимиздан шундай қилишни сўрайлик.