23 January 2018
20:08 - Шавкат Мирзиёча махарабозлик: Миллий Хавфсизлик Хизмати жаллодлари устидан қўғирчоқ Парламент назорат қилармиш!

Ўзбекистон Республикаси президентининг бугун имзоланган "2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида"ги Фармонига кўра, яқин орада “Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилармиш.

Қонунга кўра, Миллий хавфсизлик соҳасида жамоатчилик ва парламент назорати механизмлари белгиланади. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида қонунийлик ва адолатни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни назарда тутувчи “Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқилади.

Шавкат Мирзиёнинг бу масхарабозлик руҳидаги Фармони кўрсатмоқдаки, бу президент КАТТА ЗИНДОН ҳисобланадиган Ўзбекистонда ҳеч нарсани ўзгартирмоқчи эмас. Ўзгартирмоқчи бўлса, авваламбор мухолифатга, тўғрироғи, ягона муцхолифат ташкилоти бўлган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясини сиёсий саҳнага чиқармаслик учун қўйилган тўсиқларни олдириб ташлаши ва ҳозир қўғирчоқдан бошқа нарса бўлмаган Олий Мажлисни демократик сайловлар билан янгилаши керак эди.

Ҳозир мавжуд бўлган қўғирчоқ Олий Мажлис ҳеч нарсага қодир эмас, у Миллий Хавфсизлик Хизматини назорат қилиш ҳақида гапиришнинг ўзи кулгилидир. Ўзбекистон МХХси устидан кимдир назорат қилса, унда расмдаги КГБ полковниги ишсиз қоладику.