03 January 2018
22:51 - Яхши хабар: Мамлакат ичидаги 54 та патрул-постлар олиб ташланди

Янги йилдан президент Шавкат Мирзиёнинг ташаббуси билан мамлакат ичидаги 130 дан ортиқ постларнинг 54 таси олиб ташланди. Вилоятлар, туман ва шаҳарлар орасига қўйилган бундай постлар автомобиллар ҳаракати, аҳолига, савдо ва бошқа иқтисодий муносабатларга халал бераётган эди.

Маълум бўлишича, бошқа блок-постлар фаолияти ҳам ўрганилмоқда. Уларнинг аксарияти ҳам олиб ташланаши мумкин, дейди мухбиримиз.