04 January 2018
15:18 - Бундай хабар эскирмайди: Молия Вазирлиги тизимида 500 дан ортиқ киши ишдан отилгани ва халқ кўчаларга чиқиши кераклиги ҳақида

Масхарабозликдан бошқа нарсани билмайдиган Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги (ЎзА) Молия Вазирлиги тизимида 500 дан ортиқ киши ишдан бўшатилгани ҳақида ўтган йилнинг охирги кунларидан бирида хабар тарқатган эди. У ерда айтилишича, оммавий ишдан бўшатишлар Президент Шавкат Мирзиёевнинг 22 декабрда парламентга мурожаатномасидаги кескин танқиддан сўнг бошланди. “Ёшлар керак, тажриба муҳим эмас, асосийси миллатидан қатъи назар Ватанни севсин”, деган экан ўшанда давлат раҳбари.

Бундай аҳмоқона сўзларни кўргач, бу хабарга эътибор ҳам бермасликка қарор қилган эдик. Аммо, бу хабарни, айниқса, Шавкат Мирзиёнинг юқорида сўзларини тарих учун сақлаб қолиш керак деган фикрга келиб, бу хабарни сайтимизга қўймоқдамиз. Чунки, ҳеч шубҳа йўқки, ҳамма диктаторликларда бўлгани каби, бизда ҳам диктаторнинг бундай шрмандали сўзлари ҳамма жойдан йўқотилади.

Шавкат Мирзиёнингн кайф остида бўлса керак, “Ёшлар керак, тажриба муҳим эмас, асосийси миллатидан қатъи назар Ватанни севсин” деб айтган сўзлари давлатимиз қандай аҳволга тушгани, қандай одам бу ерда президент эканлигини келажак авлодга тушунтириш учун жуда керак бўлади. Қани энди биронта олам бу президентга тушунтиролса ва “Эй, Шавкатвой, одамнинг ватанга севгиси бор йўқлигини ҳам вақт, унинг қандай ишлаётгани кўрсатади, аммо тажрибаси йўқ одам қандай қилиб давлат миқёсидаги ишларни бажара олади? Шошма болакай, давлат ишларини бироз ўйлаб қилайлик. Акс ҳолда, “Ҳаракат” Агентлигининг сени 22 декабрдаги Мурожаатномангга “бутун умрини бозорда пистачка сотиб ўтказган, аммо ҳамма нарсани биламан деб ўйладиган хотинларнинг вайсашлари билан совет замонидаги колхоз раисларининг кохозчилар олдидаги дўқ пўпислари ўртасидаги бир нарсадир” деб берган баҳоси тўғри бўлиб чиқадику”.

ЎзА ўз хабарида шундай деб ҳам ёзади: “Собиқ Молия вазири ва Ходимлар бошқармасининг собиқ бошлиғи паноҳида бўлган ва ҳанузгача тизимда ишлаб келаётган, молия тизимининг номига доғ тушираётган “каламушлар"ни ҳайдаш юзасидан ҳудудий раҳбарларга қатъий топшириқлар берилган”. Қаранг, Шавкат Мирзиё 13 йил Бош вазир бўлган йиллари вазирлик “каламушлар” тўлиб кетганмиш. Нима, биттагина вазирликда шундай бўлибдими. Йўқ, ҳамма жойда аҳвол шундай эди ва айнан шу сабабли ҳар қандай давлат иқтисодининг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулолт ҳажми бўйича Қозоғистондан 8 баравар орқада қолгандик. Аҳолининг ўртача ойлиги ҳам бизда қозоқлардан 8 баравар кам эди.

Ҳукумат каламушхонага айланганми, демак, ўша пайтдаги Бош вазир Шавкат Мирзиё ва Президент Ислом Карим каламушбошлари бўлишган. Каламушлар ишдан ҳайдалаётган экан, каламушбошлари ҳам улоқтирилиши керак. Ҳаромий Ислом Карим нарига дунёга кетиб бўлди, жорийдаги Каламушбоши Шавкат Мирзиё дарҳол истеъфога кетиши керак. Акс ҳолда Ўзбекистон давлати ўлади.

“Ҳаракат” 2017 йил 25 декабрдаги хабарида бу вазирликдан бир кунда эллик нафар ходим ишдан бўшатилгани, уларнинг ичида 4 бошқарма раҳабари борлигини билдирган эди.

ЎзАнинг юқорида тилга олинган хабаридан маълум бўлишича, ўшанда Тошкент шаҳар давлат молиявий назорати бошқармаси бошлиғи ҳамда унинг 3 нафар ўринбосари эгаллаб турган лавозимидан четлаштирилган экан. Шундан сўнг, Молия Вазирлигининг ҳудудий бошқарма бошлиқлари жойлардаги молия идораларидан 273 нафар (23 нафари раҳбар ходимлар), Ғазначилик идораларидан 65 нафар (12 нафари раҳбар ходим), Пенсия жамғармасидан 100 нафар (1 нафари раҳбар ходим), Давлат молиявий назорати бошқармалари ходимларидан 100 нафари (4 нафари раҳбар ходим) жами молия тизими бўйича 562 нафар давлат идораси номига доғ туширган ходимлар ўз лавозимидан улоқтиришибди. Аслида, ишдан улоқтирилганларнинг мутлақо кўпчлиги - юқорининг кўрсатмаларини расмийлаштирадиган, таъбир жоиз бўлса, техник ходимлардир. Ҳамма айб каламушбошиларда.

Кўриб турибмизки, ҳозир Ўзбекистоннинг аҳволи ўта даҳшатли, ўлиим остонасида. Халқ кўчаларга чиқиб, давлат раҳбарларидан халқнинг ғами устида ишлашни талаб қилмаса, уларни бундай қилишга МАЖБУР ҚИЛМАСА, ҳозирги қолоқ ва қашшоқ аҳволда умрбод қолаверамиз.