03 January 2018
19:33 - Ўзбекистонда газ нархи 4 бараварга оширилди, айбдор Каламушбоши Шавкат Мирзиё эмас, каламушлардир
Янги йилдан бошлаб, тадбиркорларга табиий газ нархи 4 бараварга оширилди. «Ўзтрансгаз» пиширилган ғишт, асфальт, цемент ишлаб чиқарувчи, гипс ва оҳактош қазиб олиб, қайта ишловчи, бетон ва темир-бетон ишлаб чиқарувчи корхоналар, иссиқхона ва иссиқхона-парник хўжаликлари, чинни ва фаянсдан буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар, гипс-картон, йўлакбош ва керамика плиталари, брусчаткалар, керамик ва цемент-қум черепицалар, қуруқ қурилиш аралашмалари, шунингдек, қувур буюмлари ишлаб чиқарувчи корхоналар, муайян хизматлар кўрсатувчи ресторанлар, кафелар ва бошқа умумий овқатланиш объектлари учун ана шундай тариф ставкаларини белгилади.

2017 йилнинг 15 июлидан эътиборан истеъмолчи ташкилотлар учун 1 куб.м табиий газ нархи 263,4 сўм эди. Шу тариқа, нархлар табиий газ учун қарийб 4 баравар ошмоқда. Шавкат Мирзиёнинг бундай сюрпризини тадбиркорлар оғриқли кутиб олмоқда, аҳоли ҳам. Чунки бундай қарор билан маҳсулотлар таннархи ошади, бу эса шундоғам қаддини кўтара олмаётган аҳоли учун оғир зарбадир.

Аммо, дейди мухбиримиз, бундай қилинишида Каламушбоши Шавкат Мирзиёнинг айби кўп эмас. У ўз қўли остида ишлайдиганларни "каламуш" деган эди-ку, ўша каламушлар ҳамма нарсанинг айбдори. Каламушбошимиз Шавкат Мирзиё кламушларни тарбиялай олмадими, демак, истеъфога кетиши керак. Ёки халқ майдонларни тўлатиб буни талаб қилишини куутмоқчими? Эй, халқимиз, нима дейсиз? Тадбикорларчи?