03 January 2018
20:26 - Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилади, фойда қозоқларгами?
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги хабарига кўра, Тошкент – Чимкент – Тошкент йўналиши бўйича автобуслар қатнови шу йилнинг 5 январидан мунтазами йўлга қўйилади. Эндиликда “Тошкент” автовокзалидан “Чимкент” автовокзалига қараб йўлга чиққан автобус 145 километрлик масофани 3 соат ичида босиб ўтади.

Автобус йўловчиларини чегара текширувидан навбатдан ташқари ўтказиш айтилавётган бўлса ҳам божхона ва чегара текширувлари узоқ вақтни олиши, бу эса қатри қийнчиликлар туғдириши айтилмоқда.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, шу пайтга қадар ўзбекистонликлар қўшни Қозоғистондан қиймати 10 долларгача бўлган маҳсулотларни божхона декларациясисиз олиб ўта олишар эди. Эндиликда бу рақам 1000 долларга етказилди. Бу эса нисбатан арзон бўлган қозоқ маҳсулотларини Ўзбекистонга ўтказиш кўпайишини англатади. Шундоғам аксарият тошкентликлар Қозоғистондаги чегара пункти яқинидаги бозорларга бориб, керакли нарсаларни олиб келишарди.

Эй, бечора ўзбеклар. Энди зўрға ишлаб топган пулларингизни анчагина қисми қозоқларнинг чўнтагига кетади! Майдонларга чиқиб, Каламушбоши Шавкат Мирзиёдан ўзимизда ишлаб-чиқаришни юксалтиришни талаб қилмайсизларми? Ёки, қозоқлар ҳам у кишига орден беришини кутасизларми?