20 December 2017
20:03 - Ўзбекистондаги тожиклар режимнинг яратувчиси бўлган КГБнинг 100 йиллиги Москвада нимагадир Шавкат Мирзёсиз қутланмоқда

Ҳа, ростдан ҳам бугун Россияда Бутунроссия Фавқулодда Комиссия тузилган куннинг 100 йиллиги - Россия Федрацияси Хавфсизлик Органлари Хизматчилари Куни сифатида расман байроам қилинмоқда. Билмайдиганлар учун билдириш керакки, Бутунроссия Фавқулодда Комиссия кейинчалик Ички Ишлар Хаплқ Комиссарлиги (русча қисқартмаси – НКВД, 1934-1943 йиллари), Давлат Хавфсизлик Вазирлиги (1943-1953 йиллари), Давлат Хавфсизлик Комитети (КГБ - 1954-1991 йиллари) номлари остида ишлаган. Руслар 1991 йилда СССР парчалангандан кейин, бу ташкилотни ҳам 3 га парчаладилар: Федерал Хавфсизик Хизмати, Россия Федерацияси Ташқи Разведка Хизмати ва Россия Федерацияси Қўриқлаш Хизмати. Унинг Ўзбекистондаги бўлими Миллий Хавсизлик Хизмати деб аталишга бошланди.

Бу хизматларнинг ҳаммасини оддий одамлар ҳаммага таниш мудҳиш КГБ номи билан тилга оладилар. Унинг Москвадаги марказий қароргоҳи Лубянканинг номи ҳам оммавий қирғинлик, жаллодхона, ифлосхона каби тушунчаларнинг рамзи сифатида ҳамманинг хотирасида умрбод қолган.

Бугун КГБчи Владимир Путин Кремлда МДҲ давлатлари хавфсизик хизматлари Кенгашининг мажлисини ўтказди (расмда). Табиий, Ўзбекистон МХХси раҳбари Рустам Иноятов ҳам ўша ерда эди.

КГБнинг СССР замонида қилган ваҳшийликлари инсоният тарихида қолади. Аммо, КГБ ўтказган операциялардан бири ўзбеклар учун алоҳида аҳамиятга эга ва тарихимизда қолади.

КГБ СССРнинг охирги йилларидаёқ тушуниб етдики, Совет Иттифоқини сақлаб қолишнинг иложи йўқ, демак, СССРсиз бўладиган келажакни ўйлаш керак. Русларнинг мустамлакаси бўлган халқлар айнан русларга қарши бирлашишлари муқаррар. Украина ва Белорусия – слаян, айни замонда, православ бўлган халқларнинг давлати. Улардан Россияга хавф чиқиши мумкин эмас. Яъни у пайтда Украинада муаммо чиқишини КГБнинг ҳам ҳаёлига келмаган. Славян ва насроний бўлмаган халқларнинг ичида энг каттаси Ўзбекистон. Айнан ўзбеклар ҳаммани Россияга қарши бирлаштиришда марказий нуқта бўлиб қоладилар. Демак, ўзбекларнинг кучини йўқ қилиш керак.

Айнан шу фикрлардан кекиб чиқиб, КГБ амалий ишлар бошлаганининг кўплаб исботлари бор. ЎзКомпартиянинг раҳбари Рафиқ Нишонов қаригани сабабли, уни Москвага ишга олиш керак. Унинг ўрнига ўтириш эҳтимоллиги жуда катта бўлган шахс – Ўзбекистон Олий Совети Президиумининг раиси, ўзбекапарварлиги маълум бўлган Пўлат Ҳабибуллаевдир. Ана уни четга суриш керак. Шу мақсадда Лубянкада Пўлат Ҳабибуллавга қарши “Избестия” газетасида эълон қилинадиган мақола тайёрланди.

Мақола бу газетанинг Ўзбекистондаги мухбири номидан эълон қилинади ва Сталин замонида яратилган анъанага кўра, СССРнинг марказий газетасида ёмонланган раҳбар лавозимидан дарҳол улоқтирилади. Мақола Тошкентга юборилди ва у газетанинг Ўзбекистондаги мухбиридан бу мақолани ўз номидан чиқарилишига “добро” олинди. Аммо, у мақола нимап учундир Тошкент Давлат Университети доценти Марат Зоҳидов номидан 1989 йилнинг охирида ёки 1989 йилнинг бошида эълон қилинди. Бир оздан кейин Ўзбекистон Олий Совети ҳеч қандай муҳокамасиз Пўлат Ҳабибуллавни вазифасидан улоқтирди.

Яна бир неча ойдан кейин Рафиқ Нишонов Москвага ишга олингди. Унинг ўрнига, аслида, Ўзбекистоннинг ҳукмдори вазифасига, ўша пайтгача кўпчиликка нотаниш бўлган КГБнинг агенти, тожик аслли Ислом Каримов ўтқазилди. У Лубянканинг ёрдамида Ўзбекистонда тожиклар режими яратди ва Ўзбекистон ҳамда ўзбек миллатини феълан йўқ қилиш вазифасини аъло равишда бажарди.

Ўзбеклар шу ҳолга солиндики, улар ўзларининг молиявий аҳволлари кун сари ёмонлашиб бораётгани, Ўзбекистон давлат сифатини, ўзлари миллат сифатини йўқотаётганлари билан, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош оладиган ҳолга тушгани билан ишлари бўлмади.

2010 йил июнь ойида бир ҳовуч қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёққанда, ўзбекнинг қиз-аёлларини подалашиб зўрлаганда, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирганда - Ўзбекистондаги тожиклар режими оғзини ҳам очмади, ўзбеклар ҳамма тешикларини қисиб ўтиришига эришилди. Дунёда бунақа подага айланган, ўз миллатдошларининг қирғин қилиниши билан ҳам иши бўлмаган миллат бошқа йўқ. Биз ўзбеклар ягонамиз.

Ҳеч шубҳа йўқки, бугун Рустам Иноятов Владимир Путинга Ўзбекистондаги Шавкат Мирзиё раҳбарлигидаги тожиклар режими Лубянка тарафидан олдига қўйилган ҳамма вазифаларни бажаришни давом эттираётгани ҳақида ҳисобот берган.

Вақти келади, ақли кирган ўзбеклар бу масалада керакли ҳамма одамлардан керакли ҳисоботни ўзлари талаб қиладилар.