20 December 2017
20:41 - Коррупцион ишлар бўйича 1566 амалдор жавобгарликка тортилди, аммо коррупционерлар сони Шавкат Мирзиё замонида сони ортиб бораверади
Коррупцияга қарши кураш бўйича идоралараро комиссияси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2017 йилнинг биринчи ярмида коррупция билан боғлиқ жиноятларни содир этган 1566 нафар давлат амалдори жавобгарликка тортилди. Коррупцияга оид жиноят ишлари сони 1130 тадан ошди. Жиноят ишларининг 954 таси судларгача етиб борди, маълум қисми яна коррупция туфайли ёпилиб кетган бўлса керак.

Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23 фоизга оз, деб мақтанибди Коррупцияга қарши кураш бўйича идоралараро комиссияси вакиллари. Бундан ташқари коррупция жиноятлари оқибатида келтирилган зарарнинг 77 фоизи ундирилибди ҳам.

Бундан қувониш керакми ёки уялиш, буни ҳукуматга қўйиб берайлик. Агар 1566 та идоранинг раҳбари ярим йилдаёқ қўлга тушган бўлса, бунинг сабабини сиёсатдан қидирмоқ керак, дейди мухбиримиз.

Ҳа, коррупционерлар жазоланиши керак, аммо бу нарса уларнинг сонини камайтирмайди. Чунки, уларнинг ўрнига келганлар ўша ифлос ишларни давом эттиравредилар, чунки коррупция – демократия йўқ давлатларнинг касаллигидир. Коррупциянинг кескин камайтиришнинг ягона йўли – мамлакатни демократиялаштиришдир. Шавкат Мирзиё Ўзбекистонни демократиялаштиришни ўйламаяптими, демак коррупция битмайди.

Эй, бечора Ўзбекистон, эй бечора ўзбеклар ! Ислом Каримдан қутилдиларинг, аммо кимга тутилдиларинг?!