25 November 2017
19:48 - Мисрдаги мачитда ўлдирилганларнинг сони 305 га чиқди, террористлар ИШИДчи эмиш, аммо оммавий қирғиннинг бош айбдорлари Ислом уламоларидир
Кеча Мисрнинг Эл-Ариш шаҳри яқинидаги Ал-Рауд қишлоғи масчитига жума намози пайтида уюштирилга террористик ҳужумда ўлганларни сони 305 га чиққани, уларнинг 27 нафари ёш болалар, ярадор бўлганларнинг сони 127 эканлиги ҳақида Reuters Агентлиги Миср оммавий ахборот воситаларига асосланиб хабар қилди. Миср прокуратурасига кўра, мачитга ҳужум қилганларниннг сони 25-30 орасида бўлиб, бир-иккитасининг қўлида ИШИДнинг байроқлари бўлган, улар мачитнинг 12 деразасидан ичкаридагиларни автоматлар билан ўққа тутганлар. Аввал мачитга кирган ўлимчи-террорист ўзини портлатгани ҳақида бугун нимагадир бошқа гапирилмаяпти.

Террорист сўзи ишлатилмаган хабарда айтилишича, ҳужумчилар джип автомобилларда келишган, уларнинг баъзилар ҳарбий кийимда бўлиб, юзлари маска билан бекитилган.

Тирик қолганлар ҳужумчилар ИШИД байроғи кўтарганидан ҳайрон бўлишибди. Хабарда айтилмайди, аммо тушуниш мумкинки, тирк қолганлар мусулмонлар ўзларини айнан мусулмонлар қирғин қилганидан ҳайронлар.

Ахборот воситалари шу пайтгача ИШИДчилар Мисрнинг давлат армияси қўшинларига ва уларни қўллаб-қувватловчи қабилаларга ҳужум қилганлари, кечаги воқеа қандайдир бурилиш нуқтаси бўлиши мумкинлигини айтишмоқда. Айни пайтда, мачитда ибодат қилаётганлар ичида сўфийлар ҳам бор бўлгани, ИШИДчилар сўфийларни ҳам ўз душманлари ҳисоблашлари ҳам хабарда айтилмоқда.

Миср армияси кеча ҳужум қилган жангариларнинг бир қисмини дарҳол осмондан бомбалангани айтилса ҳам, қанча жангари тилга олинмаяпти. Миср Армиясининг собиқ Бош қўмондони, жорийдаги Президент Абдул Фаттоҳ ас-Сиси кечаги ҳужумчиларга қарши максимал куч ишлатилишини билдирибди.

Маълумки, Мирсда “Араб баҳори” воқеаларидан кейин фанатик исломчи Муҳаммад Мурси президент этиб сайланган, аммо у давлатни исломлаштиришга бошлаганидан хавотирга тушган армия давлат тўнтариши қилиб, уни ағдарган, кейин ўтказилган президентлик сайловларида Абдул Фаттоҳ ас-Сиси ғалаба қозонган эди. У кейинги йил бўладиган сайловларда яна номзод бўлиши ҳам айтилмқда.

Қизиқ, Абдул Фаттоҳ ас-Сиси фанатик исломчи Муҳаммад Мурсини ағдариб унинг ўрнига ўтирганда, АҚШ расмийлари, Президент Барак Обама ҳам, уни нодемократликда айблашган эди. Бундан ҳам қизиғи, энди АҚШ бу масалада ўз фикрини ўзгартирадими? Ўзгартирса керак, чунки, АҚШ ва бутун Ғарб ислом фанатизмининг хавфини жуда кеч бўлса ҳам тушуниб етаётган бўлиши мумкин.

Бундан ҳам муҳими, “Ҳаракат” кўп йиллардан бери айтиб келаётгандек, Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказилиб, ислом терроризмининг илдизлари қирқилмаса, ислом терроризми тўхтамаслигида, Ислом дини ўлим йўлидан чиқолмаслигида, бу ҳақда ўйламаётган Ислом уламолари – динимизнинг асосий душманлари, жиноятчилари эканлигида.