25 November 2017
17:21 - “Ҳаракат”: Ўзбекчага русларнинг “обыватель” сўзини киритамизми, ёки бошқа сўз яратамизми? Масалан, тўҳаба, ёки туҳамба!

“Ҳаракат” Агентлиги ўзбек миллатининг ҳозирги ғариб, ачинарли, уятли, шармандали ва ҳоказо сифатлар билан баҳоласа бўладиган аҳволидан дарғазаб бўлиб, шунчаки, билар-билмас, ўзбекларни ўз хабарларида ўта ҳақроратли сўзлар билан ифодалаётгани йўқ.

Биз “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлатнинг энг камида ўзи яхши биладиган охирги тахминан 60 йил ичида ўзбек миллати, баъзи бир чекиншларни ҳисобга олмаса, умуман олганда давомли тубанлашиб бораётганини асосли равишда кўрсатиб бераётганига ва асл мақсадимиз ўзбекларни бу аҳволдан иложи борича тезроқ олиб чиқиш эканлигига таяниб, онгли равишда ўзбекларнинг ҳозирги аҳволини “шок терапияси” усулли сўзлар билан ёритиб келдик.

“Шок терапияси” усулимиз самарали бўлгани ва бўлаётганига ҳеч қандай шубҳамиз йўқ, бу ўзбекнинг тарихида қоладиган босқичдир. Тўғри, бизнинг усулимизни қўллаб-қувватлаётганлар ҳам бор, тескари фикрдагилар ҳам. Аммо, бир нарса аниқ – биз бундай усулдан фойдаланаётганимиз, энг камида, ўзини зиёли деб ҳисоблайдиган ўзбекларнинг ҳаммасига етиб бориб бўлди.

Лекин... Ўзбекларда “ҳамма нарса лекиндан бошланади” ифодаси ҳам борлигини эслайлик.

Ҳа, лекин, ҳамма нарсанинг ўз вақти бор. Ҳатто қонли урушларнинг ҳам.

Жаҳон бўйича сони 30 миллиондан ошган ўзбекларни шок терапияси усули билан даволашнинг илк натижалари, кўзга кўринмаса ҳам, ақлли одамлар тушунадиган даражада борлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Ҳар қандай ижобий жараённинг бошланиши муҳим, аммо, унутмайликки, касаллик тўла тузатилганидан кейин ҳам, унинг қайтиб келиш хавфи бор. Шу сабабли докторлар касаллик яна қайталанишининг олдини олиш учун қисқа вақт ёки давомли равишда маълум табдирлар кўришни маслаҳат беришади.

Биз ҳам шу фикрдамиз. Ҳозир тилимизда одамларнинг ўша “ғариб, ачинарли, уятли, шармандали ва ҳоказо сифатлар билан баҳоласа бўладиган аҳволи”ни тўғри ифодалайдиган сўз йўқ. Хўш, нима қилиш керак?

Бу саволга жаоб бериш жуда осон. Қаранг, бу замонавий дунёда фақат ўзбеклар эмас, бутун мусулмонлар уммати биронта янгилик, биронта янги нарса яратолмади. Аммо, аввал бошқалар яратган нарсаларни “ҳаром” деб эълон қилган бўлсак ҳам, кейинчалик уларни қабул қилдик. Мана энди “ўшалар” яратган автомашина, радио, телевизор, компютер, телефон, селфон, интернет ва бошқа минглаб нарсалар ичида яшамоқдамиз, у нарсаларнинг отини ҳам “ўшалар” берган шаклда ишлатмоқдамиз.

Шундай экан, қолоқлик ва қашшоқликдан чиқмагунча шундай қилаверишга маҳкуммиз.

Мана қаранг, русларда “обыватель» сўзи бор. Русларнинг ўзи бу сўзга шундай тушунтириш беришади:

“Tермин «обыватель» - в современном языке - ограниченный человек с мещанскими взглядами.
Мещанин - это человек, для которого характерны такие черты, как мелочность, скупость, отсутствие твёрдых убеждений, чувства ответственности перед обществом.”

ЯЪНИ, ОБЫВАТЕЛЬ – ҲЕЧ НАРСАГА ҚАТЪИЙ ЭЪТИҚОДИ БЎЛМАГАН, НАЗАРИ ПАСТ, ЗИҚНА, ЖАМИЯТ ВА МИЛЛАТ ОЛДИДА МАЪСУЛИЯТ СЕЗМАЙДИГАН, ДУНЁ ҚАРАШИ ЎТА ЧЕКЛАНГАН ОДАМДИР.

Қаранг, ўзбекларнинг мутлақо кўпчилигига берилган энг яхши баҳо-ку. Мана сўнги йилларга оид баъзи мисоллар.

Марказий Осиёда асрлардан бери лидерлик қилган ўзбек миллатининг миллионлаб фарзандларини Лубянканинг агенти, ҳаромий Ислом Карим Ўзбекистонда яратган тожиклар режими - Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатларда қуллардек ишлайдиган мардикорларга атайлаб айлантирди. Ўзбекларга Ўзбекистонни ривожлантириш учун ҳали ҳам йўл берилмаяпти. Аммо, ўзбекларнинг бу билан иши ҳам йўқ.

Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда ўзбек мактабларини бекитиб ташлаш давлат сиёсатига айлантирилган. Лекин, ўзбеклар жим.

2010 йили қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёқдилар, ўзбекнинг қиз-аёлларини подалашиб зўрладилар, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирдилар. Аммо, нафақат Ўзбекистон, балки, бутун жаҳон ўзбеклари ҳамма тешикларини қисиб ўтирдилар.

5-6 миллион ўзбек яшайдиган, улуғ бобокалонимиз, ўзбек адабиётининг асосчиси Алишер Навоийнинг ҳоки ётган Афғонистонда битта ҳам ўзбек мактаби ва ҳатто синфи йўқлиги ҳақида биринчи хабарни биз бердик. “Бизга нима?” деган ўзбеклар чиқди, аммо “Бир нарсалар қилиш керак” деган битта ҳам ўзбек чиқмади.

Буларнинг ҳаммаси ҳақиқий “обивателлар” подаси эканлигимизнинг энг яхши исботи эмасми?

Бу ёки бунга ўхшаш сўз, ёки атама, ўзбекчада албатта бўлиши керак, тамом-вассалом. Ҳа, биз бошладик ва ўзбекларнинг кўчилигини даволаймиз, “обивателлик”дан чиқарамиз. Аммо, бу касалликдан бутунлай қутилиб бўлмайди. Демак, бу ёки бунга ўхшаш сўз бизга кейинчалик ҳам керак.

Келинг, ҳозирча, русларнинг ўзбекчалаштирилган “обивател” сўзини юқорида айтилган маънода ишлатаверайлик. Балки, вақти келиб, бу сўзнинг таржимаси ҳособланадиган ўз сўзимизни яратармиз, масалан, “тўҳаба”, ёки "тўҳамба” сўзини.