05 November 2017
08:37 - Жаҳон Банки ақлдан озмоқда: Битта ҳам расмий доллар миллионери йўқ Ўзбекистонда бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратиш рейтинги юксалганмиш?

Ўзбекистондаги тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари, жумладан, Cazeta.uz Интернет нашри, ҳеч ақл ишлатмасдан ва таҳлил бермасдан хабар қилишларича, Жаҳон Банки бизнес учун қулай шарт-шароитлар борлигини кўрсатувчи “Бизнесни юритиш-2018” рейтингида Ўзбекистонни ўтган йилга нисбатан 13 поғанага юксалтирганмиш. Яъни, Ўзбекистонда бизнес юритиш учун яратилган шарт-шароитлар янада яхшиланганмиш.

Ўзбекистон жаҳоннинг 190 давлати бор бўлган рўйхатда шу рейтинг бўйича 74-чи ўринга чиққани айтилади. Аслида, Жаҳон Банкининг рейтинглар кўрсатувчи doingbusiness.org/rankings сайтининг русча сайти орқали ҳам қидириб топиш мумкинки, Ўзбекистон 75-чи ўринга қўйилган. Фараз қилайлик, тожик журналистлари оддий хато қилиб, 75 ўрнига 74 ёзиб юбордилар, аммо наҳотки уларнинг бу рейтингни ва Ўзбекистондаги ҳақиқий аҳволни солиштириб анализ қилиш учун етарлича ақллари ҳам йўқ?

Аҳолиси 32 миллон бўлган Ўзбекистонда ҳаромий Ислом Каримнинг Фуҳуша лақабли Гулнора қизи ва унинг атрофидагилар ҳамда уларга ўхшаган жиноий авторитетларгина каттароқ бизнес қилолардилар. Уларнинг ҳамма топган бойлиги, тўғрироғи, пуллари ноқонуний бўлгани сабабли, улар ўз пулларини расман инвестиция ҳам қилолмасдилар, Ўзбекистоннинг иқтисодини юксалтиришга ёрдам берадиган каттароқ бизнес билан ҳам шуғуланолмасдилар.

Бошқаларни қўйиб туриб, аҳволимизни қўшнимиз Қозоғистон билан солиштирайлик. Бундай масалалар билан жиддий шуғулланадиган ва бутун дунё тан оладиган Форбес (Forbes) журналига кўра, аҳолиси 16-17 миллион атрофида бўлган Қозоғистонда 5 нафар доллар миллиардери, бойлиги 100 миллиондан кўпроқ, аммо миллирддан камроқ бўлган 50 нафар (!!!) бизнесмен бор.

Тўғри, Форбес журналида 4 нафар ўзбек миллирдерининг номи бор. Уларнинг 2 нафари (Алишер Усмонов ва Искандар Маҳмудов) Россияда, 2 нафари (Фаттоҳ Шодиев ва Aлижон Иброҳимов) Қозоғистонда бизнесс юритишади. Қирғизистонда бизнес юритган доллар миллионери Қодиржон Ботировни қирғиз фашистлари 2010 йилдаги ўзбекларга нисбатан қилган ваҳшийликлари доирасида Қирғизистондан қочишга мажбур қилдилар, у бойлигининг катта қисмидан маҳрум бўлди ва ҳозир Швецияда яшамоқда.

Русларнинг қандайдир сайтларигина Ўзбекистонда каттароқ бойликка эга бўлган Салим Абдувалиев (Салим бойвачча) ва Ғофир Раҳимовни катта бойликка эга бўлган жиноий авторитетлар сифатида тилга оладилар. Уларнинг бойлиги ноқонуний йўллар билан топилгани сабабли, улар Ўзбекистонда расмий бизнес билан шуғулланолмайдилар, Ўзбекистон иқтисодини юксалтиришга хизмат қилолмайдилар.

Кўриниб турибдики, Ўзбекистонда ҳеч қандай инсоний эркинликлар бўлмагани каби, бизнес учун ҳам эркинлик йўқ. Шу сабабли Ўзбекистондек давлатда биронта кўзга кўринган бой, яъни инвестор йўқ. СССРдан қолган маъмурий бўйруқбозлик ҳали ҳам ҳаётда. Тўғри, дўконлар, майда-чуйда корхоначалар, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликлари хусусий қўлларда. Аммо, уларнинг мамлакат Ялпи Ички Маҳсулот ҳажмидаги улуши катта эмас.Асосий корхоналар ва муассасалар давлатнинг қўлида. Пахта етиштирувчи фермер хўжаликларидан ҳам бизнес эркинлиги йўқ. Бизда бозор иқтисодиёти йўқ десак ҳам бўлаверади.,

Шундай аҳволдаги Ўзбекистонда бизнес учун қандайдир шарт-шароит борлиги, бу шароит гўёки яхшилаётгани ҳақида гапириш учун одам аҳмоқ бўлиши керак. Жаҳон Банкида аҳмоқлар йўқ, аммо бир маҳаллар Ислом Каримнинг Фуҳуша қизи жуда кўп жойда пора йўли билан бир нарсалар қилгани каби, унинг ишларини Жаҳон Банки ходимлари билан олиб бораётган бошқа фуҳушалар бор бўлса керак.

“Ҳаракат” журналигина тарқатган хабарларидан маълумки, тахминимизга кўра, Фуҳуша тарафидан сотиб олинган “Бальтийский Курс” журналининг ўша пайтдаги Бош редактори Ольга Павук 2012 йилда, Қозоғистондаги иқтисод масалалари билан шуғулланадиган илмий марказининг раҳбари (муассаса ва уни раҳбарининг исмини архивларимиздан қидириб ўтиришга вақтимиз бўлмади - “Ҳаракат”) 2012 ёки 2013 йилда, Лондонда чиқадиган ўта машҳур Energy Global журналининг Ng Weng Hoong исмли журналисти 2014 йилда Ўзбекистондаги аҳволни ва Ислом Карим олиб бораётган сиёсатни кўкларга кўтариб мақтовчи мақоллалар эълон қилганларидан кейин, “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат уларга мактуб ёзиб, қилаётган ишлари ҳақиқатдан узоқ бўлган ифлосликларни ёзиш эканлигини исботлаб бергач, улар бу ишлари учун феълан кечирим сўраб, бундай ишларга бошқа қўл урмайдиган бўлгандилар.

Афтидан, Жаҳон Банки билан ҳам шу йўналишда иш олиб бориш керакка ўхшайди.