01 November 2017
22:33 - Алишер Султон Бош вазир ўринбосари этиб тайинланди
Шу пайтга қадар “Ўзбекнефтгаз” ширкати раҳбари бўлиб ишлаб келган Алишер Султон президент фармони билан Бош вазир ўринбосари, айни замонда Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари этиб тайинланди. У Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган Ғуломжон Иброҳимнинг ўрнини эгаллади.

Алишер Султонов меҳнат фаолиятини 1991 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Амалий физика институти лазер прибор қурилиш бўлими технологлигидан бошлаган. 2015 йилдан буён “Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компанияси бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келарди.