08 October 2017
12:02 - Туркия ўрта асрларга кетмоқда: Диний мактаблардан бирига ўқувчилар оёқ кийимида кириши тақиқланди
Туркиянинг энг катта “Миллиёт” газетаси хабар қилишича, бу мамлакатнинг катталиги бўйича 3-чи шаҳри бўлган Измир шаҳридаги “имом ҳатиб лицейси” деб аталадиган диний ўрта мактабларнинг бирида ўқувчиларга оёқ кийими билан мактабга кириш тақиқланибди. Мактабдан кўра кўпроқ мачитга ўхшаб бораётган бу лицейда китоблар қўядиган этажерка каби нарсалар йўқ, аммо оёқ кийимлари қўйишга этажеркалар бор, дейди газета муҳбири истеҳзо билан.

Бу мактаб гўёки ўз ташаббуси билан бошқа қарор ҳам чиқарибди. Энди бу мактабда жума кунлари дарс берилмайди, жума - намоз куни-ку, қанақа ўқиш бўлиши мумкин.

Ҳеч қандай шубҳа йўқки, оддий мактабларни секин аста диний мактабларга айлантириш ҳокимиятдаги фанатик исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партиясининг буйруғи билан бўлмоқда, аммо гўёки мактабларнингт ўз ташаббуси билан бўлмоқда деб кўрсатилмоқда. Аслида, буларнинг ҳеч ҳайрон қоладиган жойи йўқ – Туркия ўз Президенти Ражаб Эрдўғон раҳбарлигида шаҳдам қадамлар билан ўрта асрларга қараб кетмоқда, исломлаштирилмоқда. Бир кун келади, турклар “Пайғамбаримиз туяда юрган эканлар, нимага биз бу суннатга амал қилмаяпмиз ва кофирлар яратган автомобилларда юрмоқдамиз?” деб ва бир тепиб автомобиллардан ҳам қутиладилар. Қандай яхши, одамларда бензин ғами ҳам битади! Кофирлар яратган Интеренет ва компютерларни улоқтириш ҳали кун тартибида йўқ. Қўрқманг, бўлади.