08 October 2017
10:06 - Россияда ҳалок бўлган ўзбекларнинг жасадини Шавкат Мирзиё Ўзбекистонга олиб келтирибди, энди у муҳожирларни тезроқ қайтаришни ўйлаши ёки истеъфога кетиши керак
Рус ахборот воситалари Россия Фавқулодда Ҳолатлар Вазирлигига асосланиб тарқатган хабарларига кўра, кеча маҳаллий вақт билан ярим кечасига яқин Москава вилоятидаги Жуковское шаҳрининг Раменское аэропортидан Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг ИЛ-76 учоғи 6 октябрга ўтар кечаси Владимир шаҳрида йўловчи поезд билан автобус тўқнашувида ҳалок бўлган 17 нафар ватандошимиздан 15 нафарининг жасдини Тошкентга олиб кетди. Ўша автобусда бўлган, аммо ундан вақтида қочиб қолган 36 нафар ватандошимиз ҳам Ўзбекистонга олиб келинмоқда. Кимлиги ҳали аниқланмаган 2 кишини жасади ва аҳволи оғир бўлган 3 киши ҳали Ўзбекистонга берилмабди.

Бу учоқ Тошкентга етиб келган бўлса керак. Аммо, Ўзбекистоннинг масхарабозлик билан шуғулланадиган ахборот воситалари бугин дам олиши туфайли, ҳали Ўзбекистонда бу ҳақда хабар тарқатилмади.

Ўзбекистон Презилденти Россияда ҳалок бўлган ватандошларимизнинг жасадларини олиб келиш учун ташаббус кўрсатгани айтилмоқда ва у олқишланмоқда. Аммо, айтиш керакки, бундай иш ҳар қандай мамлакат президентининг вазифасидир. Ҳозир биз учун муҳим бўлгани, Россияда ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояланмаган ҳолга ишлаётган ва сони миллион атрофида бўлган ўзбекларнинг аҳволи билан жиддийроқ шуғулланиш кераклигидир. Бу ҳам Президент Шавкат Мирзиёнинг вазифасидир. У киши билишини истардикки, бу аҳволдан чиқишнинг ягона йўли – Ўзбекистон иқтисодиётида тезлик билан фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва миллиондан ортиқ ўзбек чет элларга бориб ишлашига ва шу йўл билан оила боқишига чек қўйишдир. Агар Шавкат Мирзиё тезда фундаментал ислоҳотлар қилишни билмаса, илжи борича тезроқ истеъфога кетиши ва ўтган йилгидан фарқли равишда ҳақиқий демократик сайловлар бўлишига йўл очиши керак.
Расмда – ўша ҳалокатга учраган автобус.