05 October 2017
21:29 - Гўёки журналист ва ҳуқуқ фаоли Солижон Абдураҳмон озод қилинди, ким ўзи бу одам?

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамиятининг хабарига кўра, кеча оқшомда жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Қарши тумани судининг ажрими билан Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/71-сонли муассасасида сақланаётган журналист ва ҳуқуқ фаоли Солижон Абдураҳмонов озодликка чиқарилди.

“Кечагина Аъзам Фармоннинг “Жаслиқ” қамоқхонасидан озод қилингани халқаро ҳамжамият томонидан ўта илиқ кутиб олингани каби Солижон Абдураҳмоннинг уйига қайтиши ҳам ислоҳотларга ишонч уйғотади. Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти Солижон Абдураҳмоновнинг муддатидан аввал озод қилинишини ҳам олқишлайди. Буни фуқаролик жамияти барпо этилишидаги қадам сифатида баҳолаб, хушхабарларнинг бардамовлигига умид қилади” дейилади жамиятнинг баёнотида.

Солижон Абдураҳмон “Эзгулик” фаоли Абдураҳмон Ташанов ҳамроҳлигида Тошкентга келди ва пойтахтда истиқомат қиладиган болалари билан қовушди.

Кечаги хабарларимиздан бирида сал кам 11 йил қамоқда ётган ҳимоячиси Аъзам Фармоновнинг озод этилганини биз ҳам хабар қилган эдик, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири. Аслида, бизнинг бу иккала собиқ маҳбус - Аъзам Фармон ва Солижон Абдураҳмонга муносабатимиз ижобий эмас. Аммо, шу бир тийинга қиммат икки одамни 10 йилдан кўпроқ қамоқда ушлаб туриш кимга керак эди, деган савол ҳозирги мавжуд режимнинг моҳиятини тушуниш учун муҳимдир.

Бизга кўра, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг тузукроқ бир мақсади ҳам йўқ, асосий мақсад – Ўзбекистонни шунақа масхарабозлик бозорига айлантириш. Бу режим айнан шу мақсадига эришди ҳам, дейиш мумкин. Аммо, ўзбеклар ахир бир кун миллат сифатини тиклаши аниқ экан, бундай ғалабалар кимга керак? Русларгами? Ёки тожиклар шунчалик аҳмоқми?

Расмда - Солижон Абдураҳмонов ва Абдураҳмон Ташанов.