05 October 2017
22:47 - Президент Шавкат Мирзиё Озарбойжонга сафар қилади, мақсад нима?
Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчиси Гусейн Гулига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиё давлат ташрифи билан Озарбайжонга бориши кутилмоқда. “Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафот этди. Биз унинг ташрифига тайёргарлик кўргандик. Лекин мазкур воқеа режаларимизни ўзгартириб юборди. Айни кунларда Ўзбекистон Президентини Озарбайжонга таклиф қилиб, мактуб юбордик ва у бажонидил қабул қилинди. Айтишларича, ташриф шу йил амалга оширилиши кутиляпти, - деди элчи Гусейн Гули.

Ҳозирча очиқланмаган маълумотга кўра, Шавкат Мирзиё Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбойни Тошкентдан кузатгач, тез орада Озарбайжонга сафар қилиши мумкин.

Маълумки, тожик аслли ҳаромий Ислом Карим Турк Давлатларининг бирга ҳаракат қилишлари йўлидаги асосий тўсиқ эди. Қизиқ, наҳотки, Шавкат Мирзиё бошқача сиёсат олиб бормоқчи? Ишониш қийин, аммо, кўрамиз.