09 September 2017
09:30 - Шавкат Миризиё тарафидан гўёки авф этилган қирғиз фашистлари Ўзбекистонни ЕИ билан яқинлаштиришда ёрдам берармишлар. Вақти келади, ҳар ким жазосини олади!

Бишкекда Ўзбекистон президентининг ташрифи доирасида ўтказилган бизнес форумда Қирғизистон иқтисодиёт вазири Артём Новиков ўзбекистонлик тадбиркорларга Европа Иттифоқи ҳамда ЕврОсиё Иқтисодий иттифоқи бозорига Қирғизистон орқали чиқишни таклиф қилибди. Унинг таъкидича, 2016 йилнинг январида бозори 400 миллион истеъмолчини ташкил қиладиган Европа Иттифоқи Қирғизистонга 6 минг маҳсулот турини иттифоқ ҳудудига бож тўловларисиз олиб кириш ҳуқуқини берган.

Қирғизистоннинг ўрис аслли, аммо қирғизлар номидан гапираётган вазири Артём Новиковни тушуниш мумкин, дейди мухбиримиз. Қирғизистонлик ўзбеклар 2010 йилнинг июнь ойида қирғиз фашистлари тарафидан тириклай ёқилгани, ўзбек қиз-аёллари подалашиб зўрлангани, 3 кунда 300 ўзбек миллатдошимиз ваҳшийларча ўлдирилгандан кейин биринчи марта бу мамлакатга расмий ташриф билан борган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг ўша қонли воқеаларни ҳеч бир шаклда тилга олмади Бу - ўзбек миллатига тупириш ва қирғиз фашистларини оқлашга уриниш эканлигини ҳеч ким инкор этолмайди.

Аммо, ўзбек миллатининг қотилларини оқлаш на Шавкат Мирзиёнинг, на бошқа бировнинг иши эмас. Вақти келади, ҳамма нарсага ўзбек миллатининг ўзи баҳо беради. Қирғиз фашизми устидан Нюренбергдаги каби суд ўтказилади. Ҳамма ўз жиноятига яраша жазосини олади.