08 September 2017
22:39 - Human Rights Watch Ўзбекистонда қайта фаолият бошлади, ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари уларни ишлашга мажбур қилишлари керак

Бугун Тошкентдаги «Тараққиёт стратегияси» марказида ўтган форум доирасида Халқаро Human Rights Watch (HRW) инсон ҳуқуқлари ташкилоти узоқ йиллик танаффусдан сўнг яна Ўзбекистонда иш бошлагани маълум бўлди. Форумда иштирок этган “Ҳаракат” мухбирига кўра, унда Human Rights Watchнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича бўлинмаси директори Ҳью Уильямсон ва ташкилотнинг Марказий Осиё бўйича бўлими раҳбари Стив Свердлов иштирок этди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида аккредетациядан ўтган мазкур ташкилот Ўзбекистон Республикаси ОЛий судининг 2010 йилдаги қарори билан мамлакатдан чиқариб юборилганди. Ташкилот 1978 йилда ташкил этилган бўлиб, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида мониторинг олиб бориш, халқаро нормативларнинг бажарилиши ва мамлакатларда инсон ҳуқуқларига оид вазиятлар борасида ҳисоботлар билан шуғулланади.

Human Rights Watch ташкилотининг Ўзбекистонда қайтадан фаолият бошлаши маълум маънода ижобий воқеа бўлиши мумкин. Аммо, унутмайликки, "Бирлик" Партияси лидери Абдураҳим Пўлат 2015 йилнинг бошида ўша пайтдаги АҚШ Президенти Барак Обамага ёзган хтида урҳулаганидек, Human Rights Watch ва бошқа бу каби ташкилотлар 20 асрда, яъни СССРдаги диктатурага қарши кураш даражасида қолиб кетганлар. шу сабаб ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари Human Rights Watch фаолларини 21 аср муаммолари билан шуғулланишга зўрлашлари керак.

Ҳью Уильямсон ва Стив Свердлов шу кунларда ташқи ишлар вазиримиз Абдулазиз Комил билан учрашганда асосан лаганбардорлик билан шуғулландилар, уларга босим ўтказилмаса, улар бундан кейин ҳам лаганбардорчилик ва чўнтакларини пул билан тўлатишдан бошқа нарсага эътибор бермайдилар. Улар нафақат Ўзбеистонда, дунёнинг бошқа давлатларида ҳам бир тийинга қиммат бўлиб қолганлар. Ўзбекистондаги тожиклар режими буни билгани учун, Human Rights Watch ташкилотини Ўзбекистонга чақирди.