04 September 2017
01:44 - “Ҳаракат” яна ҳақ чиқди: Москвада пикетга чиққан мусулмонлар ўзбеклар одам сифатини йўқотганини яна бир бор кўрсатдилар, аммо “Бирлик” ва “Ҳаракат” ўз йўлидан қайтмайди
Россия ахборот воситалари кеча Москвадаги аввал “Бирма” деб аталаган, ҳозир номини Мьянма деб ўзгартирган давлатнинг элчихонаси олдида москвалик мусулмонлар Мьянма давлатида ўз диндошлари босим остида қолганларига қарши норозилик пикети ўтказибдилар. Хабарларда пикет қатнашчиларинг сони келтирилмайди, аммо Gazeta.ru сайтидаги расмга қараганда, пикетчиларнинг сони энг камида бир неча юздир.

Фақат русларнинг эмас, бутун дунё ахборот воситаларининг хабаридан маълумки, Мьянмада йиллардан бери мусулмонларга қариши давлат сиёсати даражасидаги босимлар ўтказилмоқда, тўғрисини айтса, мусулмонларни бу давлатдан сиқиб чиқариш йўналишида иш олиб борилмоқда. Шу кунларда бу сиёсат янада юқори даражаларга чиқди ва у ерда кўплаб мусулмонларнинг уйи ёқиб ташланди, 60 минг атрофида мусулмон қўшни Бангладешга қочиб ўтди. Лекин, хабарларда биронта мусулмон ўлгани ёки ўлдирилгани тилга олинмайди.

Туркия Президенти Ражаб Эдрўғон ҳайит арафасида, яъни 31 август куни Мовританя, Покистон, Саудия Арабистони, Қувейт, Озорбайжон, Қозоғистон ва яна бир қатор давлатларнинг президентларига телефон қилиб, уларни келаётган байрам билан табриклаш билан бир қаторда, Мьянмада мусулмонларга қарши олиб борилаётган сиёсат масаласини ҳам кўтариб, бу йўналишда биргаликда бир нарсалар қилишга чақирибди. У кейинроқ эсига келиб қолгани сабабли бўлса керак, 1 сентябрь куни Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари билан ҳам шу ҳақда гаплашибди. Эрдўғон шу йил 19-25 сентябрь кунлари БМТнинг Бош Ассамблеясида қатнашиш учун Нью-Йоркка борганда ҳам шу мавзуни ҳамма билан муҳокама қилмоқчи, бу ҳақда Бош Ассамблея мажлисидаги нутқида гапирмоқчи.

Қаранг, Мьянмада жуда нохуш воқеалар юз берди, аммо биронта одам ўлдирилмади. Бундан бор-йўғи 7 йил аввал, яъни 2010 йилнинг 10-12 июнь кунлари қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёққанда, ўзбекнинг қиз-аёлларини подалашиб зўрлаганда, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирганда, 100 минг ўзбек Ўзбекистонга қочиб ўтганда, ўша пайтда Бош вазир бўлган ҳозирги Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон қаерда эди?

Шундай ваҳшийликларни бутун дунё кўриб турар экан, Ўзбекистон ва дунё бўйича сони 30 миллиондан ошган ўзбеклар нимага ҳамма тешикларини қисиб ўтирдилар? Нимага фақат ва фақат “Бирлик” Партияси Ўзбекистон армиясини у ерга киритиб, қирғинни тўхтатишни талаб қилди. Ўша пайтда Бош вазир бўлган, ҳозирги Президент Шавкат Мирзиё қаерда эди?

Бу саволларга жавоб шундай: Тожик аслли Ислом Карим Ўзбекистонда Лубянканинг топшириғи ва ёрдамида тожиклар режимини ўрнатган ва ўзбекларнинг миллат сифатини йўқотиб, уларни подага айлантиришга эришганди.

Қизиқ, Москвада кеча мусулмонлар ўтказган пикет - ўзбекларнинг миллат сифатини тиклаш учун курашаётган “Бирлик” Партияси ва “Ҳаракат” Агентлиги қанчалик миллатпарвар эканлигини тушунмаётганларнинг озгина бўлса кўзини очармикан, ёки ўзбеклар миллат бўлишдан кўра, пода бўлиб қолавериш фойдалироқ деб яшайверармиканлар?