31 August 2017
23:02 - Ўзбекистоннинг ҳарбий салоҳияти дунё бўйича ўртачадан юқорироқ, аҳолининнг сонини ҳисобга олсак, ҳаммадан орқада
Халқаро ҳарбий тадқиқотлар билан шуғулланувчи Global Firepower маркази Ўзбекистон армиясини 133 давлат қуролли кучларининг 48-поғонасига жойлаштирди. Марказга кўра, Ўзбекистон ҳарбийлари жами сони 76 500 нафарни ташкил этади¸ улардан 20 минг нафари заҳирадаги аскарлардир. Армия бюджети эса 70 миллион АҚШ долларидан ортиқ.

АҚШ ҳарбий кучлари яна дунëдаги энг қудратли армия экан. АҚШ армиясига ажратилаëтган маблағ Россияникидан кўра қарийб 10 бараварга кўпмиш. Кейинги ўринларни Россия ва Хитой армиялари эгаллабди. Буюк Британия¸ Япония¸ Туркия ва Германия ҳам дунëнинг энг кучли армиялари ўнлигидан жой олган.

Аҳолиси 32 миллион бўлган Ўзбекистон оддий одамларнинг ўртача ойлиги бўйича дунёда охирги ўринлардан бирида туради.Армиямиз дунё рўйхатидан 48-чи ўринда бўлиши мумкин, аммо шунча аҳолига эга бўлган мамлакатлар ичида охирги ўринда эканлигимиз ўз-ўзидан, яъни иқтисодимизнинг аҳволидан маълум.