27 August 2017
07:10 - Озарбайжондаги ягона мустақил хабар агентлиги “Туран”нинг директори ҳибсга олинди
“Туран” агентлигининг сайти contact.az хабар қилишича, 25 августда Баку шаҳар Ясамал туман суди Солиқ Жиноятлари Бошқармасининг талаби билан шу агентликнинг асосчиси ва жорийдаги директори Меҳман Алиевни (расмда) 3 ойга ҳибсга олиш ҳукумини чиқарди.

Бундан аввал “Туран” Агентлига қарши босимлар бошланган, агентликнинг банклардаги ҳисоблари ҳибсга олинган бўлиб, Меҳмон Алиевга қарши Жиноят Кодексининг учта моддаси бўйича иш очилган экан. Булар – солиқ тўлашдан бўйин товлаш, хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш, катта дарамод олиш мақсадида ноқонуний тадбиркорлик билан шуғулланиш.

Меҳман Алиев , катта дарамод олиш мақсадида ноқонуний тадбиркорлик билан шуғулланиш айномаси билангина 7 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин экан.

Ҳамма таниқли халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар Меҳмон Алиевни дарҳол озод қилишни ва бу мамлакатдаги ягона хабар агентлигига қарши уюштирилаётган босимларни тўхтатишни талаб қилиш билан бир қаторда, АҚШ ва Европа Иттифоқидан Озорбайжондаги амалдорларга қарши санкциялар киритишни сўрашди.

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг матбуот эркинлиги бўйича вакили ҳамда Европа Кенгаши Парламентар Ассамблеясининг матбуот эркинлиги ва журналистлар хавфсизлиги бўйича докладчиси ҳам Меҳмон Алиевни дарҳол озод этишни талаб қилдилар, Озорбайжон раҳбарларини матбуот эркинлигини бузадаган ҳаракатлар қилмасликка чақирдилар.

Ҳуқуқ ҳиморячиси ташкилотлар Европа ва АҚШда Меҳмон Алиевни ҳимоя қилиш чақириқлари билан митинг ва пикетлар ўтказишни режалаштирмоқдалар. Бундай тадбирларда Меҳмон Алиевнинг шу йил 27 октябрда бўладиган 60 йиллиги ҳам нишонланиши айтилмоқда.