27 August 2017
19:01 - Термизда Буддавийлик маркази қурилади, дунё ўзбекларни олқишлайди

Термиз шаҳрида 2018 йилга қадар буддавийлик меморий мажмуаси ва япон боғи барпо этилади. Лойиҳага кўра, Термизда японча услубда "Рекан" меҳмонхнаси, Кюдзо Като музейи ва мемориал майдонини қуриш ҳам назарда тутилган. Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида бу мажмуани танитиш учун ахборот кампанияси ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Ташкилотчилар бу тадбирлар кенг жамоатчилик ва сайёҳларни Сурхондарё воҳасининг тарихи ва мероси билан таништириш учун амалга оширилаётганини урғуламоқдалар, аммо, ҳеч қандай шубҳа йўқки, бу мажмуа Япониянинг истаги ёки талаби билан бўлмоқда.

Буддавийлик бир маҳал ҳозир Покистон ва Афғонистонга кирувчи ҳудудларда ҳам тарқалгани маълум. Масалан, Афғонгистонда ҳатто буддаларга қўйилган ҳайкаллар бор эди, Толибон уларни бузиб ташлаган.

Ўзбекистонда буддавийликка оид қандайдир излар борлиги ҳақида ҳеч қандай маълумотлар шу пайтгача тарқатилмсди. Бундай излар топилган бўлса, Термизда мажмуанинг яратилиши тарихий ва илмий нуқтаи назардан ижобий воқеа бўлиши муқаррар.

Сариқ матбуот америкаликлар Христофор Колумб ва ҳатто Жорж Вашингтоннинг ҳайкалларини бузиб ташлаш ҳақида баҳслашаётгани ҳақида хабарлар тарқатаётган пайтда, Ўзбекистонда Будданинг ҳайкали тикланса, ўзбекларнинг замонавийлик даражасини бутун дунё олқишлаши ҳам ўз-ўзидан маълум.