21 August 2017
23:16 - Барселонадиги терактни бажарган Юнес Абуякуб исмли одам ўлдирилибди
17 август куни Испаниянинг Барселона шаҳар марказида фургон ҳайдовчиси, исломчи террорист ўз автомобилини йўловчилар устига юрдириб, 13 кишининг ўлдиргани ҳақидаги воқеани хабарга ҳам арзимайдиган оддий исломий теракт деб баҳолаган эдик. Ўшандан бери жаҳон ахборот воситаларининг диққат марказида шу ва ундан кейин дунёда юз берган исмломий терактлар турибди.

Навбатдаги хабар маркази Барселона бўлган Каталояния мухтор ўлкасининг полицияси номидан ҳозир тарқатилмоқда. Айтилишича, Субиратс номли шаҳарчада Юнус Абуякуб исмли мусулмон ўлдирилибди, айнан у Барселонадаги терактни амалга оширган одам деб ҳисобланаётган экан.

Аввал бу терактни амалга оширган Дрисс Укабир исмли бир йигит тириклайин қўлга олингани хабар қилинган, бу йигит ўзи тўғрисида хато хабарлар тарқатилач, ўзи полицияга келиб таслим бўлгани айтилганди.

Шуларни ҳисобга олиб, яна бироз кутиш керак, ростдан ҳам Субиратс номли шаҳарчада Юнес Абуякуб исмли мусулмон ўлдирилганми, айнан у Барселонадаги терактнинг бажарувчиси бўлганми?

Ҳозир атроф тўла террористлар. Уларни битталаб қўлга олиб, ёки ўлдириб ҳам, ислом терроризмини тугатиб бўлмайди. Ислом терроризмини тўхтатиш учун Ислом динида ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришиш керак. Бу нарса, биринчи навбатда, мусулмонларнинг ўзига керак, акс ҳолда, ваҳима билан шошиб қолган Ғарб Ислом динини йўқ қилиб юбориши мумкин. Бугун унинг бунга кучи етади.