18 August 2017
21:33 - Ўзбеклар ахмоқона рекордлар ўрнатиш билан овора. Куламизми, йиғлаймизми?

Кеча Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида Ўзбекистонда энг катта палов тайёрланди.

Маҳаллий матбуот хабарига кўра, рекорд миқдордаги ушбу таомнинг оғирлиги 6 тоннани ташкил этди. Палов диаметри 4,2 метр, ҳажми деярли 8 минг литр бўлган қозонда пиширилди. Ушбу қозон Олмалиқ кон-металлургия комбинатида мазкур тадбир учун махсус қуйиб тайёрланган. Қозоннинг умумий оғирлиги 7 070 кг, чуқурлиги 1 метр. Ўчоқнинг оғирлиги эса деярли 3 тонна.

Паловни тайёрлаш учун рекорд миқдордаги масаллиқлардан фойдаланилди. Хусусан, 826 кг мол гўшти, 825,5 кг қўй гўшти, 195 кг думба ва энг асосийси, 1 650 кг гуруч қозонга солинди. Шунингдек, 2 400 кг сабзи, 185 кг пиёз, 350 литр ўсимлик ёғи, 480 кг туз ҳам ишлатилди ҳамда 4,5 кг зира, 165 кг зирк, 90 кг нўхат ва 3 кг қора мурч билан паловнинг таъми ростланди.

Ушбу паловни тайёрлаш учун Ўзбекистоннинг 50 дан зиёд маҳоратли ошпазлари жам бўлишди. Улар таомни 2 метрли капгирларда аралаштириб, сузишди.Тайёр таом тадбир меҳмонлари ҳамда Олмалиқнинг 22 мингдан зиёд аҳолисига тарқатилди.

Ривожланган давлатлардаги қорни тўқ одамлар “тўқликка шўхлик” қилиб бундай рекордлар ўрнатишни оддий ишга айлантириб бўлганлар. Аммо, профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош оладиган, қирғиз фашиcтлари ўзбекларни қирғин қилганда ҳамма тешикларини қисиб ўтирган Ўзбекистон ўзбеклари бундай рекордлар уриш билан шуғулланиши – “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат мутлақо ҳақ эканлигининг, ўзбеклар миллат сифатини йўқотиб, оддий подага айланганининг яна бир исботидир.