18 August 2017
19:50 - Мана ҳақиқий хабар: Ҳаж зиёратига кетаётган отахон наркотик билан қўлга тушди
“Ўзбекистон-24” телеканалининг хабар қилишича, самарқандлик Шамши Аҳрор шу йилнинг 11 август куни Саудия Арабистонига муқаддас Ҳаж сафарига кетаётиб, қорадорини яширинча олиб ўтаётганда Самарқнад аэропортида қўлга олинди. Шамши отанинг юклари орасидаги бир неча нондан 2 дона полиэтилен ўрамига салкам 72 грамм опий – қорадори топилган.

Шамши отанинг багажидан, шунингдек, декларацияда қайд қилинмаган 5722 АҚШ доллари ҳамда бошқа бир қатор давлатлар валюталари, жами 24 миллион ўзбек сўмига тенг маблағ топилган. "Қорадори билан Саудия Арабистонида қўлга тушиб қолса, унга ўлим жазоси тайинланар эди. Хайриятки, ўзимизникилар фош этишди", дейди телеканал мухбири.

Биз ҳам “Ўзбекистон-24” телеканали мухбирининг фикрига қўшиламиз, дейди “Ҳаракат” мухбири, аммо мусулмонларнинг ғариб аҳволи устидан кулишдан ўзимизни тиямиз. Аммо, аввал ҳам айтган фикримиздан, яъни мусулмонларнинг кўпчилиги 5 маҳал намоз, рўза, ҳаж ва закот фарзларини бажарсалар ҳам, уларнинг кўпчилигида ИМОН йўқлиги ҳақидаги фикримиздан қайтмаймиз.