17 August 2017
20:46 - Ҳаромий Ислом Каримнинг ҳайкали Тошкент ва Самарқандда ўрнатилди, у қачон расман очилади ва қачон халқ тарафидан ағдарилади?

Бугун Тошкентдаги Оқсарой қароргоҳи олдида Ўзбекистоннинг Биринчи президенти деб ҳисобланадиган ҳаромий Ислом Каримнинг ҳайкали ўрнатилди. Ҳозирда ҳудуд ободонлаштирилмоқда. Ҳайкал муаллифи - Илҳом Жаббор. У Ўзбекистон, Туркманистон, Украина, Жанубий Корея, Италия, Австралия ва Германиядан иштирок этган 58 нафар ҳайкалтарош орасидан танлаб олинган.

Бу таниқли санъаткор Тошкентдаги Мустақиллик Майдонига ўрнатилган Мустақиллик ва Эзгулик Монументи ҳамда пойтахт марказидаги Амир Темур ҳайкали муаллифи ҳисобланади. Унинг Ислом Карим ҳайкали Самарқандда ҳам қад ростлади. Яқин орада ҳайкал нусхаси Қаршига ҳам қўйилади.

Тошкент ва Самарқандда ҳайкаллар ўрнатилди, аммо расмий очилиш маросими Шавкат Мирзиёнинг иштирокида Мустақиллик Куни бўлишини тахмин қилиш мумкин.

Аслида, Ислом Карим ҳайкалларининг ўрнатилиши эмас, қулатилиши муҳим, дейди мухбиримиз. Шундагина яқин тарихга реал баҳо берилади ва миллат сифатини йўқотган ўзбеклар ўзлари билан нималар бўлгани ва бўлаётганини ўйлай бошлашади.