13 August 2017
09:18 - Ҳамма нарса “Ҳаракат” айтганидек: АҚШнинг Шарлотсвилл шаҳрида америкалик ирқчиларнинг қонли намойиши бўлди

Авваламбор шуни урғулашимиз керакки, “Ҳаракат” Агентлиги Ўзбекистонда, Марказий Осиёда, Турк дунёсида, қолаверса бутун жаҳонда бўлаётган воқеаларнинг келажаги ҳақида башорат қилааётгани – келажак айнан шундай бўлишини истагани эмас, воқеаларнинг келажагини тўғри башорат қилиб, шунга қараб иш олиб бориш кераклигини ҳаммага тушунтиришга интилишидир.

Ҳозир дунёда “Ислом” ва “ислом терроризми” ифодалари синонимга айланиб бораётгани, ислом терроризми дунёда кучайиб бораётгани, ислом террористлари мусулмонлар кофир деб ҳисоблайдиган номусулмонларга йўқ қилиш ниятида эканликлари номусулмонларни мусулмонларга қарши уюшишга ва мусулмонларга қарши ҳаракатлар бошлашга чорлаши муқаррар эканлигини “Ҳаракат” йиллардан бери башорат қилар эди. Бази жойларда мачиталарга ҳозирча кичкина ҳужумлар бўлаётгани ҳақидаги хабарларга таҳлил берар экан “бу ҳали ҳолва” иборасини ҳам ишлатардик.

Кеча АҚШнинг Виржиния штатидаги ҳеч қайси туманга кирмайдиган мустақил Шарлотсвилл шаҳарчасида (аҳолиси 50 минг кишидан ҳам камроқ) бир неча юз кишилик оқ танли ирқчилар гуруҳи 19 асрнинг 60-чи йилларида қулдорликни сақлаб қолиш ниятида тузилган Конфедерация армиясининг қўмондонига қўйилган ҳайкални бузиб ташлаш режалаштирилаётгани ҳақидаги гап-сўзлар таъсири остида норозилик намойиши уюштирдилар. Уларга қарши бўлганларнинг кичкина гуруҳи ҳам кўчага чиқмача ва ирқчилардан бири ўз автомобилида бу кичкина гуруҳ устига юриб, 1 кишини ўлдирмаса ва 19 кишини ярадор қилмаса, ирқчиларнинг бунамойиши ҳақида бу шаҳар ташқарсида ҳеч ким билмаган ҳам бўларди. Аммо, айнан шундай бўлди ва бу воқеа ҳақидаги хабар бутун дунёга ёйилди.

Бунинг устига, шу воқеалар пайтида бир полция вертолёи ҳалокатга учраб, ҳеч ким йўқ жойга қулуб тушди, унинг ичидаги икки одам ҳалок бўлди.

АҚШ Президенти Доналд Трамп ирқчиларни қоралаб баёнот ҳам берди.

Қаранг, битта ҳайкал масаласида шундай қарама-қаршиликлар чиқиб, кон ҳам тўкилиди. Бу мамлакатда лотинамерикалик ва мусулмон муҳожирларнинг сони кун сайин ортиб бораётгани, уларнинг мутлақо кўпчилиги АҚШ жамиятига интеграция бўлиш эмас, аксинча, ўз маданиятларини америкаликларга тиқиштириш ниятида эканлиги кўриниб турар экан, ирқчиларнинг қайтадан ташкилотланиши ва муҳожирлар билан оқ танли америкаликлар ўртсида катта жанжаллар чиқиши, жанжаллар қонли воқеаларга айланиб кетиши муқаррардек кўринмоқда.

Ҳамма бунга тайёрланавериши керак. Воқеалар бу йўналишда кетаверишининг олдини оладиган ягона йўл - лотинамеркалик муҳожирлирни АҚШ жамиятига интеграция қилиш йўлларини қидириш, мусулмонлар авваломбор ўз динлари дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришишдир.

Расмда – қарши намойишчилар устига автомобилнинг юриши ва унинг ҳайдовчиси.